O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон: Сиёсий бошпана сўраган киши Жанубий Кореядан депортация қилинганидан сўнг изсиз йўқолди

Ўзбекистон: Сиёсий бошпана сўраган киши Жанубий Кореядан депортация қилинганидан сўнг изсиз йўқолди
397 views
06 April 2012 - 8:29

“Advocates for Public Interest Law” ташкилоти ёйинлаган пресс-релизда сиёсий бошпана сўраган шахс Жанубий Кореядан Ўзбекистонга депортация қилингани ҳамда кейинчалик унинг йўқолиб кетгани ҳақида гапирилади. Релизда бу одамнинг номи келтирилмаган.

“Шимолий кореялик қочоқларни ўз мамлакатига чиқариб юборилганини доим танқид қилиб келган Жанубий Корея ҳукумати 21 март куни сиёсий бошпана сўраган ўзбекистонликни ўз юртига депортация қилиб юборди. Бу одам Ўзбекистонда ҳибсга олиниши, қийноққа солиниши ва ҳатто ўлдирилиши мумкин, – дейилади релизда. – 29 март куни бу одам Ўзбекистонга қайтганидан сўнг йўқолиб қолди”.

Ўзбекистонда давлатга хизмат қилаётган имомларни тан олмаган мусулмонларни террорчи деб ҳисоблайдилар, уларни хоҳлаган пайтда ҳибсга олишлари, қийноққа солишлари ва ҳатто суд қилиб ўтирмай қатл этишлари мумкин. Халқаро ҳамжамият, шу жумладан, БМТнинг қийноқлар бўйича Махсус воизи Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг бу каби қўпол бузилишларини қоралади. Human Rights Watch 2011 йил декабрда чоп этган ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистонда қийноқлар кенг ва мунтазам тарзда қўлланади. Human Rights Watch сўроқ пайтида фуқаролик жамияти фаоллари устига қайноқ сув қуйилгани, қўлга олинганларни резина таёқлар билан калтаклангани, билаги ва тўпиғидан осиб қўйилгани, зўрлангани, жинсий таҳқирлангани, бўғилгани, пластик пакетлар ва противогазлар билан қийнлганлари ҳолларини қайд этган.

Ўзбекистонлик бошпана изловчи Жанубий Кореяга илк бор 2002 йилда келган аммо ватанига 2008 йилда қайтган. Ўша йили у диний таъқиблардан қочиб яна Жанубий Кореяга қайтган. Бироқ 2012 йил 7 март куни миграция хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган; унга Муҳожирлик назорати тўғрисидаги қонунни бузгани учун депортация қилинажаги айтилган. У изоляторда ўтирган пайтда унинг қочоқ мақомини тақдим этиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқилди – рад жавоби берилганидан сўнг бошпана сўраган кимса депортация қилинди. Адвокатларнинг маълум қилишича, мақом олиш процедураси қонунбузарликлар билан ўтган: мусоҳаба пайтида бу одамга корейс тилини яхши тушунмайдиган ўзбек йигити таржимонлик қилган. Аризачи корейс тилида ёзилган мусоҳаба стенограммасини имзолашга мажбур қилинган.

Бу кишини икки хавфсизлик хизмати ходими Ўзбекистонгача кузатиб келган. Депортация қилинган шахснинг онаси у билан ҳатто аэропортда ҳам учраша олмади: унга ўғли СНБга олиб кетилганини маълум қилдилар.

Адвокатлар Жанубий Корея ҳукуматидан бу одамни топишни талаб қилаяптилар. Бу одамни қийноқлардан ҳимоя қилиш ҳамда оиласи ва фарзандлари билан яна бирикиши учун Кореяга қайтариш зарур. Адвокатлар Корея ҳукуматидан Ўзбекистонни ёрдам оладиган давлатлар рўйхатидан ўчиришни, бу мамлакатга инвестициялар киритишни тўхтатишни талаб қилаяптилар.

”Фарғона” ахборот агентлиги