O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДА ЯШИРИЛГАН КУН

ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИДА ЯШИРИЛГАН КУН
180 views
20 June 2022 - 10:17

32 йилдам бери Ўзбекистон тарихида яширилиб келинаётган тарихий воқеа илк бор бугун 20 июн 2022 йилда расмий ахборот агентлиги тарафидан эътироф этилди.
Маълумки, 19 июн куни “ЭРК” партияси тайёрлаган “Ўзбекистон Мустақиллиги Декларацияси”ни ўша партия раиси, миллатвакили Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон Олий Совети сессияси кун тартибига киритиш учун ҳаракат бошлаб, 20 июн куни бу ҳужжат Олий Кенгаш миллатвакиллари тарафидан кўпчилик овоз билан қабул қилинган эди.
Ўзбекистоннинг коммунист раҳбари И. Каримов бошлиқ аксилмиллий гуруҳ “Декларация”ни қабул қилмаслик учун кўп ўйинлар кўрсатган аммо халқ иродаси ғалаба қозониб, бу ҳужжат қабул қилинганди.
Мана бугун Ўзбекистоннинг расмий хабар агентлиги 32 йилдан бери яшириб келинаётган бу тарихий ҳужжатни очиқ эътироф этди.
Ҳақиқат 40 йилдан кейин бўлса ҳам кун юзига чиқади.
Қуйида расмий эътироф:

20 июнь – Давлат суверенитети тўғрисидаги декларация қабул қилинган кун

1990 йил 20 июнь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Олий Совети иккинчи сессиясида Давлат суверенитети тўғрисидаги декларация қабул қилинган.

Ўн икки банддан иборат ҳужжатда ўзбек халқининг давлат қурилишидаги тарихий тажрибаси ва бой анъаналаридан келиб чиқиб, ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи мавжудлиги, ҳар бир кишининг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш олий мақсад экани таъкидланган. Ўзбекистон халқининг келажаги учун тарихий масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда, халқаро ҳуқуқ қоидаларига, умумбашарий қадриятларга ва демократия тамойилига асосланиб, Ўзбекистоннинг Давлат суверенитети эълон қилинган.

Декларация Мустақил Ўзбекистоннинг шаклланиши ва ривожланишида муҳим аҳамият касб этган.

А.Ғуломов

ЎзА