“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Марказий банк март ойининг охирларига келиб Ўзбекистон ташқи қарзи 200 минг долларга кўпайиб, 14 миллиард 700 миллион долларга етганини маълум қилган.
Марказий банкнинг билдиришича, ташқи қарз давлат ва хусусий қарзлардан ташкил топган.
Давлат ташқи қарзи 7 миллиард 900 миллион сўмни ташкил қилади. Сўнгги ойларда давлат қарзи курс ўзгаришларини инобатга олиб ҳисобланса 329 миллион долларга кўпайган.
Хусусий қарз асосан банк секторида 70 миллион долларга ва банкдан ташқари молиявий муассасаларда 3 миллион долларга ошган. Айни пайтда хусусий қарз миқдори асосий қарз ва устама фоизларнинг тўланиши ортидан 222 миллион долларга озайган. Марказий банкнинг билдиришича, хусусий ташқи қарз бугунги кунда 6 миллиард долларни ташкил қилади.
Шунингдек, ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистоннинг норезидентилар олдидаги мажбуриятлари 26 миллиард 100 миллион долларни ташкил қилмоқда. Уларнинг асосий қисмини инвестициялар ва қарзлар ташкил этади.
Январь ойидан апрелгача бўлган даврда тўғридан-тўғри инвестициялар бўйича мажбуриятлар 4,2 фоизга кўпайиб, аввалги 5 миллиард 300 миллион долларнинг ўрнига 5,5 миллиард долларга етган.
ЎХҲ хабарлар бўлими



Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ
ГЎЗАЛ БЕГИМ: РЎМОН ҚУТЛИ БЎЛСИН
Концептуалист рассом Вячеслав Ахунов Венецияда ўз кўргазмасини очди
Таниқли рассом Исфандиёр Ҳайдар оламдан ўтди