O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон телевединеси раиси Хаджаев Каримовни камситибди

Ўзбекистон телевединеси раиси Хаджаев Каримовни камситибди
180 views
04 September 2016 - 12:21
uztvЎзбекда “Ўлдинг – ўчдинг” деган гап бор.
Ўзбекистоннинг марҳам президенти Ислом Каримов асли мутахассислиги математик бўлган Алишер Журақулович Хаджаевни кўтар-кўтар қилиб ЎзМТРКга раис қилиб тайинлашга имзо қўйганига ҳам 10 йил бўлди.
ЎзМТРК ходимларига кўра, математика фанлари номзоди бўлмиш Алишер Жўрақулович президент вафотидан кейин Каримовнинг мурувватига муносиб жавоб қилмаган.
Гап шундаки, ЎзМТРК биносига  киришингизда ҳайҳотдек файе бор.
Одатда бирор бир фавқулодда воқеа, ягилик ва ё  хабар бўлса, ўша киравериш файесиниинг рўпарасидаги устундаги “доска”га ёпиштириб қўйишади.
Таъзиянома ёзлса, албатта марҳумнинг катта рангли, ҳашаматдор портрети илинарди, одатда.
Не тонгки, бу галги таъзиянома ҳар доимгидагидек бўлмабди.
ЎзМТРК файесига қадам қўйган ходимлар файе устунидаги президент Ислом Абдуғаниевчга атаб битилган таъзияномани кўриб ҳайратдан қотиб қолишди.
Не кўз билан кўришсинки, таъзиянома тепасида ҳар доимгидек марҳумнинг ҳашаматдор, катта портрети эмас, катта рамкадаги расми ўрнига Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг марказий газетадан қирқиб олинган оқ-қора тасвирдаги рангсиз бир парча сурати  осиғлик турарди.
Расммисан расм. Президентнинг газетадан қирқиб олинган ғижим сурати.
— Одатда, ҳамкасбларимиздан бирор киши қазо қилса, таъзиянома билан бирга каттагина портретини қўйиб қўйишарди. Наҳотки, 25 йиллик президентимиз таъзияномаси тагига каттагина портретларини илишга арзимаган бўлса?!, — дея ажабланади “Маънавият” каналининг ишдан ҳайдалишидан қўрқиб, исмини сир сақлашимизни сўраган ходимларидан бири, — Ҳурматсизлик ҳам шунчалик бўладими? Бутун бир бошли ЎзМТРКни ямламай ютиб ётган Хаджаевнинг кучи Каримовнинг 50 минг сўмлик портретини ишлатишга етмай қолибдими? Мамлакатимизнинг узоқ туманларидаги оддий бир қишлоқ мактабичалик ҳам бўлмадик ҳатто! Бориб кўрсангиз,  қишлоқ мактаблари ҳам Каримовнинг портретини қўйишган. Уялмасдан президент таъзияномасига Каримов суратини газетадан йиртиб олиб ҳам қўйишадими? Юрагим ёмон бўлиб қолди. Ахир ЎзМТРК курсисига Хаджаевдек муттаҳамни 10 йилдирки ўтқазиб қўйган шу президет эмасмиди?
Ҳамкасбимизнинг ҳайратланганича бор.
Ажабо, нега ЎзМТРК раҳбарияти президентга эҳтиром кўрсатмади? Ҳашаматдор рамкадаги президент суратини гулларга буркаб қўйишлари ҳам мумкинмиди, йўқмиди?
Бўларди-ку?
Бироқ, бўлмади…
ЎзМТРК деган даргоҳда тили чучук бир бола ҳам бор эди – 16 февраль портлашларидаги “башорат”лари – мадҳиянома кўрсатувлари учун Каримов кўкрагига шуҳрат орденини тамғалаган лақаби “сақов” йигит – Хайрулла. Шарифи Нуриддинов! У қаерда эди? Хаджаевнинг 25 йиллик хожасига нисбатан ҳурматсизлиги Хайрулланинг ҳамиятини қўзғатмадимикин? Таъзиянома тагидаги газета парчаси – қирқиб олинган президент расмини шартта юлиб олиб отмадимикин, санъаткорлардан тушган соққа ҳисобидан Каримовнинг портретини сотиб олиб осмадимикин? Ахир, Каримовнинг ўзи эмасмиди тилини тўшаб, “Р” ҳарфини атолмайдиган Нуриддиновга “Ёшлар” каналини кўркаламушдек кемириши, қаттиқ кекириши учун фатво берган?  Газета парчасидаги ҳайрат билан термулиб турган шу одам – марҳум президент Каримов эмасмиди ЎзМТРК раҳбарларини қутирдирган?
Ҳамсуҳбатнинг сўзларидан менинг ҳам тажжубим ошгани ҳақиқат. ЎзМТРКнинг раиси лавозимида  қолишлари учун Медиа Марказ қурилишига ажратилган 8 миллиардлик маблағни бош вазир Шавкат Мирзиёевга пора сифатида тортиқ қилишга кучи етган Алишер Хаджаев жанобларининг наҳотки мамлакатнинг 25 йиллик парҳум президенти портретини 80 минг сўмга сотиб олишга қурби етмаган бўлса? Шуни айтсалар керак-да, “Эшшак семирса эгасини тепади” деб!
— Нега бундай бўлди экан? Нега ЎзМТРК раҳбарияти Каримовни битта портиретга олмадилар, эҳтиром кўрсатмадилар? – сўрадим усмоқчилаб.
— Буларнинг ҳаммаси ўта эҳтиёткорликдан, амал курсисида янада узоқроқ ўтиришнинг умидида қилинган навбатдаги лаганбардорлик, — дея суҳбатга қўшилди ҳамкасблардан бири, — Бу таъмагир – ЎзМТРК раиси Алишер Жўрақулович шунақанги туллакки! Хаджаев ўта пихини ёрган одам. Ҳар бир кўтар-кўтар бўлган юқори лавозимли амалдор қазосидан кейин қатағон бўлиши мумкинлиги эҳтимоли унинг ўтини ёради. Шароф Рашидов мисолида кўрмайсизми? Каримовнинг вафотидан кейин унинг қилмишлари дўмбира бўлиб кетса, балога қолиб кетмай деган ҳадикда Каримовга эҳтиром кўрсатишга қурққан-да! Кимдан? Бўлажак президентдан! Бош вазир Мирзиёевдан! Эртага бўлажак президент – Мирзиёев “Сен кечагина Каримовнинг тавонини ялаб, пойини ўпиб юрган ялоқларидан бирисан” дея лавозимидан четлаштириб юборишидан ўтакаси ёрилгани учун ҳам президент Каримовнинг хотирасига ҳурмат кўрсатишга ҳайиққан, — куйиб-пишади ҳамкасбимиз…
ЎзМТРК раиси, математика фанлари номзоди Алишер Жўрақулович Хаджаевнинг таъмаларга тўла кўнглида қандай ўй бор, бунисини билмадигу, аммо бириргина билган ҳақиқатимиз бор: билганимиз шуки, ушбу ёзганларимиз интернет сайтларида эълон қилиши билан патагига қурт тушган Хаджаев таъзиянома тагидаги Каримовнинг газетадан қирқиб олинган суратини алмаштириб қўйиши аниқ!
Малоҳат ЭШОНҚУЛ
мустақил журналист, ҳуқуқбон