Ўзбекистон чегара қўшинлари жангарилар эътибори қаратилаётганлиги ҳақида маълумотлар кучаяётганлиги натижасида Афғонистон билан қўшни ҳудуддаги чегара қўриқланишини кучайтирмоқда. Бу ҳақда ахборот воситасига ҳукумат тузимининг олий мартабали лавозимдаги манба хабар берган.
“Қундуз вилояти Ўзбекистон билан бевосита чегарадош эмаслигига қарамай, Афғонистон ҳукумати томонидан ислом жангчиларини йўқ қилиш бўйича ўтқазаётган махсус амалиёт натижасида, мамлакат чегара қўшинлари кучайтирилган хизмат ҳолатига ўтишди”,- деб хабар беради манба.
Унинг сўзларига кўра, қўшни мамлакатларда вазият ўзгарган тақдирда Ўзбекистонда чегара постларининг ҳамкорлик қилиш режаси ишлаб чиқилган, унга кўра чегара қўриқлаш тизимини, қўшимча кучларни жалб қилмай, одатий ҳолатда қўллаб-қувватлашга имкон беради.
Яқинда юзлаб “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг Қундуз вилоятида полиция ва давлат қўшнларининг назорат нуқталарига ҳужум уюштиришган. Жангарилар Қундуз вилояти марказий шаҳрига ҳужум қилиш билан таҳдид қилишган. Юз берган тўқнашувлар натижасида мамлакат президенти Ашраф Ғани Ҳиндистонга бўладиган расмий ташрифи муддатини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилган. Жангарилар билан тўқнашувлар тўрт кундай буён давом этмоқда.
ЎХҲ ахборот бўлими