O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев илк бор қўшиғига клип суратга олдирди

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев илк бор қўшиғига клип суратга олдирди
190 views
29 January 2016 - 10:46

2728280120162301Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев илк бор қўшиғига клип суратга олдирди дея хабар беради “utkir-studio.com” сайти асосчиси Ўткир Уроқов ўз facebook саҳифасида.

Мазкур хабар юзасидан Ўткир Уроқов билан боғланганимизда ҳақиқатдан ҳам халқ ҳофизи Шерали Жўраев ўзининг “Парижон” номли қўшиғига клип суратга олаётганлиги ва ушбу клип прeмьераси яқин кунларда бўлиб ўтишини шу билан биргаликда халқ ҳофизи ижодига ярим аср бўлишига қарамасдан мазукур клип хонандадинг илп клипи эканлигини ҳам алоҳида такидлаб ўтди.

Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлаётган, суратга олиш жараёнидаги суратлардан хулосa қиладиган бўлсак, клипда Шерали Жўраев 80-йиллар образидаги инсон сифатида гавдаланади. Узун малла рангли “плаш”, шунга мос шляпа ва автомашина айнан ўша йилларга мос равишда танланган.

Жойлаштирилган суратлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг катта қизиқишига сабаб бўлмоқда. Шерали Жўраевнинг илк клип премьерасини сайтимизда яқин кунларда томоша қилишингиз мумкин бўлади.
Норасмий маълумотларга қараганда Шерали Жўраевнинг янги қўшиқлари ўрин олган мусиқий альбом ҳам тайёрланмоқда ва мусиқий альбом тақдимоти жорий йилнинг март ойларида бўлиб ўтади.

Манба: hozirchashu.com