O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати аъзоларига босим!

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати аъзоларига босим!
122 views
20 November 2012 - 8:40

Ўзбекистон “ЭРК” Демократик партиясининг Марказий Кенгаш аъзоси Нуриддин Жуманиёзовга 2012 йилнинг 10 ноябрь куни Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани “Суд ижрочилар бўлими” номидан “Повестка” келган.

”Чақурув қоғози”да,  “Фуқаро Джуманиязов Нураддин Реимбергенович Суд ижрочилар бўлимига,  2012 йилнинг 12 ноябрь куни соати 10-00да шахсингизни тасдиқловчи хужжат билан Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманига келишингиз” сўралган.

Фуқаро Нураддин Жуманиёзов, “чақурув қоғози”да кўрсатилган  манзилга,  2012 йилнинг 19 ноябрь куни соати 9-00 да М.Улуғбек туманига борган. У ерда у кишини суд ижрочилар бўлимининг ходими Беҳзод Ражабов кутиб олган.

Суд ижрочиси Б.Ражабовнинг сўзига қараганда, “Сиз  2012 йининг 23 сентябрь куни Тошкент шаҳар, Ҳамза тумани “Жиноий ишлар бўйича суди”нинг чиқарган қарорига кўра, 7 миллион 235минг 500 сўм миқдорида жаримага тортилгансиз.

Шу жаримани ундириб олиш учун, ҳар ойида 361 минг 775 сўм миқдорида нафақангиздан тўлашингиз  шарт…”деб айтган.

Н.Жуманиёзов, “Менинг олиб бораётган фаолиятимни тўҳтатиш мақсадида, ҳукумат томонидан менга нисбатан босим ўтқазмоқдалар…” деб айтган.

Нураддин Жуманиёзовни  хотини ва унинг боласи билан яшаб келаётган  ижарадаги уйидан, ҲАМЗА туман махалла нозири  уй эгасига босим ўтказиб,   “қиш  мавсумига қарамай, беш кун ичида уйни бушатиб кўйиш шартини  айтган”- дейди Нураддин Жуманиёзов.

Нураддин Жуманиёзов Ўзбекистон ичидаги ЎХҲнинг фаолларидан бири ҳисобланиб, ҳозирги кунда у кишига нисбатан ҳукумат томонидан бўлаётган таъқиб ва тайзиқлар унинг фаоллияти билан боғлиқдир.

Ўзбекистон Ҳукумати, ЎХҲ фаолларининг  мамлакат ичидаги ҳаракатини тўхтатиш мақсадида  ҳар қандай пасткашлик йўллари  билан уларнинг фаоллигини “синдириш”га  уринмоқдалар.

Фахриддин Тиллаев

Мулоқат учун тел: +998901224581, +998909271405

Пресс-центр: “Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун” жамоат бирлашмаси.

19.11. 2012 й. Тошкент, Ўзбекистон.