Азиз Ватандошлар!
Барча мўмин мусулмон биродарлар ва сафдошлар!
2011 йил 1 август куни (сана 1 кунга ўзгариши мумкин) муборак рамазон ойи кириши муносабати билан барчангизни муборакбод этамиз.
Бу улуғ ойни иймону ихлос ва комил ибодат билан ўтказишни Аллоҳдан тилаймиз.
Бу улуғ айёмда барча ер юзиндаги ва юртимиз Ўзбекистондаги ва қамоқхоналардаги мусулмонларга ҳам Аллоҳу Таоло енгилликлар, файзу баракотлар, озодлик ва фаровон ҳаёт насиб этсин!
Бу йилги рамазон ойи адолат олиб келиб, золимлар салтанатига хотима қўйсин!
Иймон билан ўтган барча мўминлар ва мўминаларни Аллоҳ раҳматига олсин! Бу улуғ айёмда бошимиздан зулм ва истибдод кўланкасини кетказиб, халқимизни рўшноликга етказишини сўраб, Яратганга дуолар қилайлик!
Аллоҳ айёмларингни муборак айласин!
ЎХҲ матбуот маркази