O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ҲАРАКАТИ 2- ҚУРУЛТОЙИ ҚАРОРИ

Ўзбекистондаги мавжуд сиёсий тузум дунёда энг мустабид режимлардан биттаси бўлиб қолмоқда, инсон ҳақларини бузиш ва ўзгача фикрловчиларни қийноққа солиш бўйича биринчи ўринни эгаллашда давом этмоқда.

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ҲАРАКАТИ 2- ҚУРУЛТОЙИ ҚАРОРИ
390 views
30 June 2012 - 11:46

Ўзбекистондаги мавжуд сиёсий  тузум дунёда энг мустабид режимлардан биттаси бўлиб қолмоқда, инсон ҳақларини бузиш ва ўзгача фикрловчиларни қийноққа солиш бўйича биринчи ўринни эгаллашда давом этмоқда.

Байналминал сивил ташкилотларнинг норозиликларига қарамай,  бу қаттол режимнинг демократик Ғарб тарафидан ҳеч бир шартсиз қўллаб-қувватланиши инсонларда таажжуб уйғотмоқда. Бу вазиятда, биз ўзбек мухолифати вакилларининг ўз кучимизга, халқимизнинг кўмагигагина ишонишдан бошқа чорамиз йўқ.

Бу тенгсиз ва омонсиз курашда биз шу устиворликларни олд планга чиқардик:

1. Тарғибот воситаларида янги, эффектив услубларни кенгроқ қўллаш.

2. ЎХҲ ни Ўзбекистон халқига танитиш ҳаракатини яна-да кенгайтириш лозим. Ҳаракатнинг яхлитлиги ва мақсадларини теранлаштириш зарур: ҳукумат тарғиб этаётган туғилишни чеклаш каби ғайримиллий сиёсатни халққа тушунтириш, болаларнинг мажбурий меҳнати, жиноятларни яшириш, коррупция ва порахўрликни рағбатлантириш каби режим табиатидан келиб чиқаётган иллатларни аёвсиз фош қилиш,

3. Талабалар ва армиядаги аскар ёшлар ўртасида ташвиқотни ошириш;

4. Бугунги кунда бунинг ҳеч кандай имкони бўлишига қарамасдан, хориждаги мухолифат лидерларининг оқланиб, ватанга қайтишлари учун ҳуқуқий  замин яратиш йўлида режали иш бошлаш. Бу ишга халқаро ҳуқуқ ташкилотларини жалб қилиш, адвокатларни даъват этиш. Бу билан ЎХҲнинг Ўзбекистонда қонунан тан олинишига, легализациясига замин яратиш.

6. Ўзбекистондаги сиёсий ва ижтимоий аҳволнинг реал манзарасини муҳокама қилиш  учун мутараққий давлатлар билан маслаҳат савиясида алоқалар ўрнатиш. Ўзбекистондаги аҳволдан дунё давлатларини мунтазам хабардор қилиб туришни устун савияда ташкил қилиш.

7. ЎХҲ  Ўзбекистондаги мавжуд режимнинг дафъатан йиқилишига ва ҳатто бунинг оқибатида келиб чиқадиган катта хаос эҳтимолига ҳам тайёр туриш. Бу эҳтимол устида ишлайдиган ва уни таҳлил киладиган тадқиқот  ва таҳлил бўлимини очиш.

Муҳтарам биродарлар,

Бизнинг ишимиз 100 метрга чопиш мусобақаси эмас. Биз сиз билан узун йўлга чиқдик. Бу йўлда сабрлилар, матонатлилар ва Яратганнинг такдирига инонганларгина ғолиб бўлажак.

Биз ниҳоий ғалабамиздан аминмиз, чунки бизнинг йўлимиз чиндан ҳам  эзгу мақсадларга йўғрилган Ҳақ йўлдир, мақсадимиз олижаноб – халқимизни зулмдан озод этишдир.

Чунки халқимиз мазлумдир, биз сиз билан мазлумлармиз. Аллоҳ мазлумлар биландир. Токи биз олийжаноб мақсадимизга содиқ эканмиз, токи ниятларимиз тоза экан, ҳеч шубҳа йўқ-ки Аллоҳ биз биландир!

Прага
29.06.2012