O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Ўзбекистон – хўрликлар қурбони”

“Ўзбекистон – хўрликлар қурбони”
653 views
14 September 2021 - 11:50

Ўзбекистонни “камбағал мамлакат”, “денгизга чиқиш имкони йўқ” дейишса, қанақадир транспорт йўлаклари ва логистика имкониятлари ҳақида айтишса, кўз олдимга хўрланган Ватан келади.

Бутун мамлакат – бу хўрликлар қурбонига айланган. Ичи тўла дард, лекин биров билмаслиги учун мунгли жилмайган.

Болалари бағридан юлиб олинган ва бутун дунё бўйлаб, барча қитъаларга бадарға қилинган.

Шундай пайт нафасинг тўхтаб қолади. Қаттиқ қучоқлаб, бағрингга босиб, йиғлагинг келади…

Чунки, жулдур кийимда, қимтинибгина турган бу Ватан мен учун ер юзидаги энг ажойиб, энг гўзал жой. У ўзига тўқ бўлиши ва муваффақиятларга эришиши учун барча имкониятларга эга. Унинг бағрида Менделеев жадвалидаги барча элементлар яширинган.

Ҳаммага ер ҳам, сув ҳам, иш ҳам етарли бўларди.

Ва ҳеч кимни фарзандларидан, сездирмайгина қариб бораётган ота-оналаридан, ака-укаларни, опа-сингилларни, эр-хотинларни бир-биридан ажратиб, бутун бошли оилаларни, қишлоғу шаҳарларни тенг ярмидан бўлиб ташлашга ҳожат ҳам қолмасди.

Агар Ватанни чиндан ҳам севишганида…

Азиза Умарова

Манба: Facebook.com