O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон энг репрессив жамиятлар рўйхатида

Ўзбекистон энг репрессив жамиятлар рўйхатида
137 views
15 December 2012 - 13:09

9F079F5A-862E-49A5-9B00-2A9E88A97CEC_w308_r1Freedom House ташкилотининг йиллик ҳисоботида Ўзбекистон ва Туркманистон дунёдаги энг репрессив жамиятлар рўйхатига киритилди.

Ташкилот фикрича, «энг ёмонлар» рўйхатининг охиридан ўрин олган Ўзбекистонда сиёсий мухолифат йўқ қилинган ва эркин тадбиркорлик фаолияти чекланган.

Туркманистонда эса йил давомида мамлакат ичкариси ва ташқаридаги ҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан репрессив чоралар янада ортган.

«Рўйхатга киритилган барча 16 мустақил давлат ва 3 баҳсли ҳудудда сиёсий мухолифатга қатъий босим ўтказилади, мустақил ташкилотларнинг очилишига йўл қўйилмайди, цензура ёки давлатни танқид қилганлик учун жазо қўлланилади», – дейди ҳисобот муаллифлари.