O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон эркин фикрларга қарши.

Ўзбекистон эркин фикрларга қарши.
42 views
02 September 2013 - 17:40
фаррух

Фаррух Юсуфий, ўнгда,

“Чириётган одам” номли кўрсатув тайёрлаб Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари Миллий Ассоциацияси таркибига кирувчи Фарғона вилоятидаги Рухсор-ТВ  ҳафтанинг жума ва шанба кунлари Озодлик мухбири Фаррух Юсуфийни қоралаб “кўрнамаклик”да айблаяпти. Фаррух Юсуфий бир вақтлар Фарғонада истиқомат қилган, ҳозирда Прагада яшайди.

 Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари Миллий Ассосациясининг ўзини таништирмаган ходими Озодлик билан суҳбатда “Чириëтган одам” номли кўрсатув махсус буйруққа кўра нодавлат телестудиялар тармоғидаги фақат битта студия тарафидан эфирга узатилганини айтди. Ўз-ўзидан маълумки, бу ўша Вазирлар маҳкамасининг иши. Улар бевосита шундай ишларга аралашиб, ўз душманларини тозалаш учун ёнидагиларга буйруқлар берадилар. 
 Кўрсатув муаллифи бўлган Рухсор-ТВси раҳбари ўринбосари эса унинг таҳдидларидан қўрқиб  бу телелавҳани изоҳлашдан бош тортди.

Кўрсатувни томоша қилган Марғилондаги Озодликнинг манбасига кўра¸ “Чириëтган одам” телелавҳаси мухбирнинг Фарғонада яшайдиган яқинларига руҳий тазйиқ ўтказишни мақсад қилган. Бу кўрсатув намойиш қилинишидан оз вақт олдинроқ Фаррух Юсуфий Гулнора Каримованинг ўғирликлари хақида баён қилувчи “Москвадан келган чопар” номли мақоласини эълон қилган эди.
Бу кўрсатувга муносабатлари хақда маълумот олиш учун Озодликнинг мухбири билан боғландик, улар бу воқеага “Озодликка нисбатан таҳдид” дея баҳо бермоқдалар ва   кўрсатув эркин матбуотга қилинган ҳужумлар занжиридаги навбатдаги ҳалқа дея қабул қилинди,дейишади.
Жорий йилнинг 17 июль куни Фарғона телеканалида Озодлик мухбири Меҳрибон Бекиева танқид қилинган “Нонкўрлик” деган кўрсатув эфирга узатилган эди.

Бундан олдин эса Ўзбекистондаги нодавлат телестудиялар тармоғига кирувчи телестудиялар инсон ҳуқуқлари фаоли Надежда Отаеванинг оила аъзоларига қарши “Ҳақиқат уруғи” (“Зерно правды”) фильмини намойиш қилган эди.

Бу эшиттиришларга журналист ва ҳуқуқ фаоллари номини қора қилиш уринишлари сифатида қаралмоқда.

Бош қароргоҳи Парижда жойлашган “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси” вакили Надежда Отаеванинг айтишича, кейинги пайтда Ўзбекистон мухолифати ва фуқаролик жамияти фаолларига қарши бир нечта кўрсатув Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари Миллий Ассосацияси таркибига кирувчи телеканаллар тарафидан эфирга узатилган.

– Тасарруфимиздаги маълумотларга кўра¸ бу фильмларда мамлакат ташқарисига чиқиб кетган 58 кишига қарши ахборотлар бор. Бу 58 киши Ўзбекистон ҳақида танқидий фикрни ифода қилаëтгани боис тазйиқ нишони бўлди. Бу кишиларни жамоатчилик олдида изза қилиш учун ошкора туҳмат маъракаси олиб борилмоқда. Ҳозир мамлакатга экстрадиция қилинган диний фаолларнинг рафиқалари иштирокидаги фильмлар намойиш қилинмоқда. Бу фильмларда диндорларнинг рафиқалари босим остида ўз эрларига қарши гапиришга мажбурланмоқда¸- дейди суҳбатдош.

Отаеванинг таъкидича¸ расмий Тошкент шу йўл билан фуқароларнинг сиëсий фаоллигини сўндирмоқчи.

Кейинги икки-уч ой ичида Ўзбекистон мухолифат арбоблари ва фуқаровий жамият фаолларига қарши бир неча филмлар Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари Миллий Ассосацияси таркибига кирувчи телеканаллар тарафидан эфирга узатилган.

Бу фильмларда Ўзбекистон Халқ ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳ¸ муҳожиратдаги имом Муҳаммадсолиҳ А.лар қораланмоқда, дейди Надежда Отаева Озодлик билан суҳбатда.

Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Сурат Икромовга кўра, бу ташвиқот фильмлари кишиларнинг тамал ҳуқуқи бўлган “айбсизлик презумпциясига” зид келмоқда.

– Айбсизлик презумпциясига мувофиқ¸ у ëки бу шахснинг у ëки бу жиноятни содир этгани судда ўз исботини топиб¸ маҳкама уни жиноятда айбдор деб ҳукм чиқармагунча¸ бу шахсни айбдор  дейиш ëхуд уларни жамоатчилик олдида қоралашга ҳеч ким ҳақли эмас¸- дейди у.

Эркин сўзга қарши таҳдидлар

2008 йилнинг 26 июнида Ўзбекистон телевидениеси ва  Ўзбекистондаги нодавлат телевидениелар тармоғи орқали Озодлик радиосига қарши кўрсатув намойиш қилинган эди.

“Журналистик суриштирув” номи остида тақдим этилган кўрсатувда “Озодлик” ходимлари, “халқ душманлари” ва “жиноятчилар” сифатида тасвирланади.
Кўрсатувда Озодлик мухбирлари Ҳурмат Бобожон¸ Замира Эшонова¸ Феруза Жўраева¸ Адолат Малик¸ Барно Исҳоқова ва Абдулла Искандарлар бадном қилинган эди.

Бу ҳол “Озодлик” радиоси раҳбариятининг, жумладан, унинг ўша пайтдаги президенти Жеффри Гедмин (Jeffrey Gedmin)нинг радио журналистлари ҳаёти учун ташвишланишига олиб келди, кўрсатув намойишидан кейин у ўзбек ҳукумати билан музокаралар олиб бориш учун Тошкентга борди.

“Озод Европа/Озодлик Радиоси” президенти Жэфри Гедмин Фарғона вилояти телевидениесида намойиш этилган Озодлик радиоси мухбирлари ҳақидаги кўрсатувни радио журналистлари учун тўғридан-тўғри таҳдид деб атаган эди.

Яқин йиллардан буёнОАВходимларига, асосан мухолифатдаги ва хақиқатни ёритаётган журналистларга нисбатан Ўзбекистонда  бу каби ишлар кўп қайд этиляпти. Уларга нисбатан таҳдид, қўрқитиш кабилар тобора кўпайган. Шу йилнинг 25июнь куни Қирғизистонлик хуқуқ ҳимоячиси Тўлейқан Исмаиловани Тошкент аэропортида ушлаб, бир ҳафтадан сўнг Қозоғистонга депортация қилган эди.

2007 йилнинг 24 октябрида Ўш шаҳрида 26-ёшли Алишер Соипов, таниқли журналист, ўзбек тилидаги“Сиёсат” газетаси ношири отиб ўлдирилган эди. Баъзи тахминларга кўра, Соиповни ҳам ўзбек махсус хизмати тарафидан ўлдирилган дейилади.

Чарос