Бугун Ўзбекистоннинг жанубий қўшниси Афғонистонда Толибон ва ўзбеклар ўртасида кечаётган жанглар 1979 йил русларнинг ишғолидан кейин бошланган фуқаролар урушининг давомидир.
Бугун Руслар кетди, аммо уларнинг Афғонистонда дастаклаб келаётган Пуштун миллиятчилиги ҳукуматда ҳам, унга қарши мухолифатда ҳам яшашда давом этаяпти.
1742 йилда Чор Русияси ва Буюк Британия тарафидан тампон (буфер) бўлга сифатида ташкил қилиниб, “Афғонистон” деб аталган бу давлат тамалида ўша мустамлакачилар ўрнатиб кетган “парчала ва бошқар” сиёсати ҳамон яшаб келмокда.
Фожиа шундаки, бу сиёсат меваси ўлароқ Афғонистон Шимолидаги Ўзбек минтақасига ҳужум қилаётган Толибонлар сафида айнан Ўзбеклар кўп. Улар гуё умматни ҳимоя қилиб, ўз жигарлари бўлган ўзбеклар, тожиклар, туркманларни ўлдирмоқдалар.
Бу ўлдирилаётган ўзбеклар, туркманлар, тожиклар ҳам улар каби мусулмон эканликларини билмайдиларми бу “уммат вакиллари”?
Билишади, аммо сўқир мафкура уларнинг кўзини ҳам кўр қилган.
Ўзбекистон ҳукумати иккюзли сиёсатдан воз кечиб, Ўзбек халқига ўзининг Афғонистон борасидаги сиёсатини очиқча баён қилиши керак. Ва Жанубий Туркистондаги мазлумларнинг ёнини олиши керак.
Ўзбекистон ҳукумати Афғонистон Шимолида яшаётган мусулмонларга бўлаётган Толибон ҳуружларига “тўхта!” дейиши шарт.
Ўзбекистон Эрк Демократик Партияси