O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЎЗБЕКИСТОН “ЭРК” ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ БАЁНОТИ

ЎЗБЕКИСТОН “ЭРК” ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ БАЁНОТИ
172 views
11 December 2019 - 6:00

ЎЗБЕКИСТОН “ЭРК” ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ БАЁНОТИ

Икки йил аввал, Ўзбекистонннинг янги рахбари иқтисодий жабҳада баъзи либерал одимлар отабошлаганида кўплар бундай ҳаракат сиёсий майдонда ҳам бўлади, дея муҳокама юрита бошладилар. Мухолифатнинг юртга қайтишига умид пайдо бўлди. Хатто мухолифатнинг парламент сайловларида қатнашиш эҳтимоли ҳақда гап-сўзлар пайдо бўлди.

Ақли салим инсонлар Шавкат Мирзияевнинг ўзининг марҳум диктатордан фарқини фақат шу йўл билан дунё жамоатчилигига кўрсатаолади дея мушоҳада қилабошладилар.

Лекин Мирзияев янги йўл танламади. У ўз муаллимининг изидан юришни афзал кўрди: мухолифатга ўлка эшикларини очмади, уни аввалги “халқ душмани” мақомида қолдирди ва унга қарши таъқибни давом эттирди.

Мана, парламент сайловларига етиб келдик. Бу ерда ҳам Мирзияев ўз устозига содиқ қолди: сайловларда шахсан Каримов тарафидан тузилган 5 та қўғирчоқ партияни киритди.

20 йил аввал Ўзбекистон президентлигига сайловларда президентликка номзодлардан биттаси “мен жорий президент Каримовга овоз бераман” дея баёнот бериб Ўзбекистонни дунёга шарманда қилган эди.

Энди, 22 декабр 2019 да айни қўғирчоқ партиялар парламентдаги ўринлар учун эмас, Мирзияевга лаганбардорликда мусобоқага шайланишаяпти.

Чунки парламентдаги ўринлар аллақачон чўнтакда, улар Мирзияев тарафидан бу қўғирчоқларга тақсим қилиниб қўйилган.

Шундай, 1995 йилдан бери Ўзбекистонда миллатвакиллари сайловлардан олдин сайланади. Ва халқ тарафидан эмас, давлат рахбари тарафидан сайланади.

Хўш, бу қўғирчоқ парламент зиммасига қандай бир тарихий вазифа юкланмоқда?

Бу “парламент” Мирзияевнинг Ўзбекистонни “АвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи” бўйинтуруғига солиш режасини тасдиқлаб бериш учун тайинланди.

Шунингдек, биз “сайлов”дан кейин Мирзияев ташқи дунёга озгина очилган эшикларни ҳам ёпишига ва сал юз кўрсатган эркинфикрлиликка қарши режимни қаттиқлаштиришига ишонмоқдамиз.

Бу қўғирчоқ ташкилотлар сиёсий майдондан узоқлаштирилиб, янги демократик кучлар келмагунча Ўзбекистондаги сиёсий турғунлик янада чуқурлашажак. Бу сохта сайловлар жамиятимизни демократлашув соҳасида яна 5 йил орқага улоқтириб ташлашига шубҳамиз йўқ…

Шундай экан, 22 декабрда Ўзбекистонга келаётган байналминал ҳайъатлар қайси сайлов жараёнини кузатмоқчилар ажабо?

ОБСЕ га савол: сизлар Каримов даврида Ўзбекистонга “бу сайловларда рақобат йўқ” деб хар сайловда чекланган ҳайъат юбрардингизлар. Энди-чи, Ўзбекистонда нима ўзгарди? Сайловларда рақобат пайдо бўлдими? Ахир бугун ҳам сайловда ўша каримов тузган 5 та партия қатнашаяптику! Сизни Ўзбекистонга демокартик ўлкаларга юбориладиган тўлақонли миссия жўнатишга нима мажбур қилди?

Бу кузатувчилар 22 декабрда Ўзбекистон сиёсий элитаси ўтказаётган ўйиннинг ҳақиқий юзини беркитиш учун тирик парда ролини бажаражаклар. Кузатувчилар ғайримашру иқтидорни машру қилиш учун бир восита бўлажаклар.

Биз ўзбекистонликларни бу сиёсий масхарабозликда иштирок этмасликка чақирамиз, бу ўйинга қарши норозиликларини Конституцияда кўрсатилган ҳақлари доирасида ифода этишга чақирамиз.

ЎЗБЕКИСТОН “ЭРК” ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ
11 Декабр 2019