O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон Эрк Демократик Партиясининг Билдириши (05.06.2021)

Ўзбекистон Эрк Демократик Партиясининг Билдириши (05.06.2021)
329 views
05 June 2021 - 19:43

2020 йилнинг 26 май куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Эрк Демократик партияси фавқулотда қурултойини бузиш учун ўзбек махсус хизматлари томонидан ёлланган шаллақилар ва зўравонлар тўдаси томонидан партияга қарши янги фитна таёрланаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Ушбу тўда фаолиятини координация қилувчи “қулоқлар” томонидан очилган facebook саҳифасида 2021 йилнинг 6-7-8-июнь кунлари Тошкент шаҳрида Эрк партиясининг янги қурултойи ўтказилиши ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилмоқда.

Ўзбекистон Эрк Демократик партияси шуни маълум қиладики ижтимоий тармоқда қурултой ҳақида партия раиси Муҳаммад Солиҳ номи билан тарқатилаётган бундай хабарлар мутлақо асоссиз ва ёлғондир.

Қурултой ва бошқа йиғилишлар ҳақидаги ҳар қандай хабар авваламбор партиянинг расмий сайти ҳамда facebook тармоғидаги “O’zbekiston ERK Demokratik Partiyasi” саҳифасида эълон қилинади.

Партиянинг 26 май куни бўлиб ўтган фавқулотда қурултойида Эрк партияси Марказий Кенгаши аъзоси Жаҳонгир Отажоннинг хонадонига бостириб келган бузғунчилар устидан прокуратурага ёзма равишда шикоят аризаси киритилган. Аризада куч ишлатар тизимларга ишловчи Абдусамат Маллаев, Батыр Нармуратов, Шахло Исмоилова ва бошқа жиноятчилардан иборат бу тўданинг қонун олдида жавоб бериши талаб қилинди.

Мазкур жараён билан боғлиқ натижалар партиянинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ёритиб борилади.

Ўзбекистон Эрк партияси матбуот бўлими