Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги берган маълумотга кўра Ўзбекистонда 2019 йилда яширин иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 52,11 фоизни ташкил қилди.
Жаҳон банки экспертлари яширин иқтисодиёт улуши бўйича Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи ўринга чиққанини маълум қилишган. Қиёслаш учун, бу кўрсаткич Тожикистонда 40,76 фоиз, Қозоғистонда 36,65 фоиз ва Қирғизистонда 30,53 фоизни ташкил қилади.
Расмий маълумотда таъкидланишича, яширин иқтисодиёт Ўзбекистонда 2003 йилдан бери ўсиб бормоқда. Жумладан, 2003 йилда яширин иқтисодиёт даражаси 35 фоиз бўлган, 2011-2017 йиллларда эса 45-50 фоизга етган.
Мутахассисларга кўра, 2019 йилда яширин иқтисодиёт ортидан йиллик йўқотиш 16-17 миллиард долларга тенг бўлган.
Эрк партияси матбуот бўлими



Каримов журналист Паҳлавон Содиқни урганми?
Ўзбекистондаги расмий газета Муҳаммад Солиҳ ҳақида катта мақола чоп этди
Шуҳрат Бобожон: Танқид бўлмаган жойда
Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди