O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон: ЎМҲҲТГ яна қийноқлар ҳақида хабар бермоқда

Ўзбекистон: ЎМҲҲТГ яна қийноқлар ҳақида хабар бермоқда
157 views
05 March 2013 - 17:07

Тошкент вилояти Қибрай тумани “Маданият” маҳалласининг етти нафар фуқароси қонунга хилоф тарзда ушланиб ҳибсга олинди, уларга нисбатан электр токидан фойдаланиш йўли билан қийноқлар қўлланди, дея маълум қилади Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи (ЎМҲҲТГ).

ЎМҲҲТГ раиси Сурат Икрамовга кўра, ҳибсга олинганларнинг бари 25-27 ёшли тадбиркорлардир. Уларнинг биринчисини 2012 йил 28 декабрь куни, қолганларини 2013 йил 6 январь куни ҳибсга олдилар. Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси терговчиси улар Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244-3 (“Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш”) ва 246 (“Контрабанда”) моддалари бўйича гумонланаётганларини билдирди.

Маҳбусларнинг уйларида санкциясиз тинтув ўтказилди, аммо тақиқланган ҳеч нарса топилмади. Тадбиркорларнинг паспортлари ва уяли телефонлари олиб қўйилди, ўзларини эса Тузел поселкасидаги ИИВнинг махсус қабулхонасига жўнатилди.

7 январь куни уларни Тошкент вилояти ИИБ тергов изоляторига сўроққа тутиш учун олиб келинди, бу ерда ўн кун давомида сақландилар ва кейин яна Тузелга қайтарилдилар. Тергов давомида маҳбусларга н6исбатан электр токи ёрдамида қийноқлар қўлланди, дейди Сурат Икрамов.

Ўттиз кун ўтиб маҳбусларнинг олтитасидан яшаш жойини тарк этмаслик тўғрисида тилхат олиб, қўйиб юборилди. Уларга махсус қабулхонадаги шароит ва қийноқлар ҳақида бировга оғиз очмаслик, адвокат ёлламаслик буюрилди ва ҳатто кимгадир ёрдам сўраб мурожаат қилиш тақиқлаб қўйилди. Тадбиркорлардан бири ҳозиргача ҳибсда сақланмоқда.

fergananews.com