O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон қамоқҳоналарида 50 га яқин Туркиялик тадбиркор

90-йилларда икки давлат орасида алоқаларнинг яхши бўлган бир даврда Ўзбекистонга сармоялар киритган ва у ерда турли ишларда фаолият кўрсатаётган ишбилармонлар охирги кунларда тикан устида юргандек гўё.

Ўзбекистон қамоқҳоналарида 50 га яқин Туркиялик тадбиркор
189 views
21 July 2012 - 8:56

90-йилларда икки давлат орасида алоқаларнинг яхши бўлган бир даврда Ўзбекистонга сармоялар киритган ва у ерда турли ишларда фаолият кўрсатаётган ишбилармонлар охирги кунларда тикан устида юргандек гўё.  Ўзбекистон давлати кўплаб ширкатларга қўл урди.  Имконияти борлар ширкатларини ташлаб, Туркияда тинч нафас олишди,  қолганлар эса  Ўзбекистон қамоқҳонларидан қутулиш кунини кутмоқдалар.

Туркия ва Ўзбекистон орасида ривожланиб бораётган алоқаларни фойдали имконият деб ўйлаган кўп сонли ишбилармонлар бу давлатга сармоя олиб кирдилар.  2000 йилгача яхши даражада давом этиб борган бу муносабат, айниқса, охирги икки йилдан бери жиддий муаммолар ичида.  Ўнлаб ширкатларга босқинчилик қилинди.  Охирги тўлқинда қўлга туширилган  фирмалар орасида “Туркуаз Груп”га оид20 гаяқин ширкат ва 4та Супермаркетлар ўрин олди.

50 киши Ўзбекистонда ҳибсга олинган

Ширкат эгаларидан ака-ука Воҳид ва Фикрет Гунешлар 10 ойга яқин ҳибсда тутилди ва бутун мол-мулкини йўқотган ҳолда, Туркияга қайтиб ҳузур-халоватга эришдилар. Мол-мулкларини йўқотиб бўлса ҳам, ўз жонини қутқарганлари учун ўзларини “омадли” деб ҳисоблашмоқда.  Бутун мол-мулкларини йўқотишга қарамай, ҳали ҳам қамоқҳоналарда тутилаётган ишбилармонлар сони 50 дейилмоқда.

6 йилдан бери ҳибсга олинган

Ҳозирги пайтда Туркиянинг Денизли шаҳридан бўлган 47 ёшли Ҳалил Налчажи 6 йилдан бери Ўзбекистонда ҳибсда тутилмоқда.  Оиласининг айтишига қараганда,  бу давлатда чет эл пул бирлиги (доллар) билан иш кўргани учун тутилган.  1997 йилда тандир ишчиси сифатида ишга келган Налчажи аста-секин ўз фирмасини қурди ва Туркия билан тижоратини бошлади.

Сосиска уст қопламаси ва жарроҳлик ипи ишлаб чиқараётган фирма,  Туркия орқали Европага экспорт қилаётган эди.  Налчажи ва дўстлари 2006 йилда Тошкентда милиция ҳодимлари тарафидан ўтказилган операция пайтида ҳибсга олинганлар.  Денизли шаҳридан бўлган бу ишбилармон ва дўстларига “давлатда чет эл пул бирлиги билан тижорат олиб бориш манъ этилганига қарши иш олиб бориш” сабаби билан 15 йилдан қамоқ жазоси берилди.

“Тирикми-ўликми билмаймиз”

Укаси Меҳмет Налчажи (42 ёшда) “Йиллар бўлди акамни кўрмадим.  Тирикми ўликми билмаймиз.  Охирги маротаба шифохонага ётқизилганининг ҳабарини олдик.  Ҳеч кимдан ишонарли жавоб ололмаяпмиз.  Бир бечора эмас, бой бўлса эди шунақа бўлармиди?!“ сўзлари билан бошига тушганларини баён этмоқда.   Меҳмет Налчажи “Акам у ерда ишларни ривожлантирди.  Ёнида60 гаяқин инсон ишларди.  Аммо бутун мол-мулки тортиб олингани етмагандай,  ўзини ҳам қамоққа отишди.  Биз билан боғланганида нуқул: “Мени бу ердан қутқаринглар!” деб фарёд қиларди.  Хотини ва болалари йиллардан бери биздек ҳабар кутаяптилар.  Мурожаат қилмаган жойимиз қолмади.  Ташқи Ишлар Вазирлигидан сўрадик.  Лекин улар ҳам ишонарли маълумот оломаётганларини,  ёзишмаларига жавоб олмаётганларини айтишди”, деди.

Ҳибсга олинганлар рўйхатида кўплаб исмлар бор

Hurriyet.com.tr нинг олган хабарларига кўра, ҳали ҳам Ўзбекистонда қамоққа олинган ишбилармонлардан баъзилари қуйидагилардир:
Ҳалил Налчажи ва Одил Қоя (6 йилдан бери ҳибсда);
Демир Супермаркет бошқарувчиларидан Мемдуҳ,  Аднан ва Закариё (3 йилдан бери ҳибсда);
Мева соклари ишлаб чиқарувчи Шоҳин Четинқая (5 йилдан бери ҳибсда);
Улгуржи тижорат олиб борган Закий Сундус (6 йилдан бери ҳибсда);
Уй зарурияти маҳсулотлари сотаётган Аҳмет Темуржу ва шериги Ниёзий (1 йилдан бери ҳибсда);
БФ текстил бошқарувчиси Аҳмет,  юкли машина ҳайдовчичилари Меҳмет Гунеш ва фамилияси аниқланмаган Жалол …;
Пинар Транс ширкати эгаси Али Каҳве;

Оқибатлари маълум эмас

10 ойга яқин Ўзбекистонда қамоқда тутилган Воҳит Гунеш “У ерда ўтган ҳар кунимизда ўлим қўрқуви билан яшадик.  Ҳозир қамоқда тутилаётган дўстларнинг оқибати нима бўлишини ҳеч ким билмайди” деди.

“Қамоқдагилар билан кўришмоқдамиз”

Туркия Жумҳуриятининг Ўзбекистондаги элчиси Меҳмет Сертач Сўнмезай Hurriyet.com.tr га, Ўзбекистонда ҳибсга олинган Туркия фуқаролари 10 киши атрофида эканлигини айтди.  Элчихона сифатида исми айтиб ўтилган фуқаролар билан вақти-вақти билан кўришмоқдамиз, деган Сўнмезай,  қамоқда тутилганларнинг қийноқ ва ёмон муомалага дуч келганларини тасдиқлай оладиган маълумотларга эга эмаслигини айтиб ўтди.  Ўзбекистондаги қайсидир Турк фирмаларининг қайтиб кетганини ва айни замонда баъзи буюк ҳажмдаги инвестицияларнинг ҳам киритилганини ифода этди.

Hurriyet.com.tr дан таржима