Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ хўжалик корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун 40 миллион доллар қарз беради, дея хабар беради ЖБ сайти (COUNTRIES)
Жаҳон банки тарқатган маълумотда айтилишича, мазкур лойиҳанинг биринчи босқичида 317 қишлоқ хўжалик корхонасига техника, ишлаб чиқариш ускуналари сотиб олиш, паррандачилик, балиқчилик ва чорвачиликни ривожлантириш учун қарийиб 26 миллион доллар йўналтирилган.
Ўзбекистон 1992 йилдан бери Жаҳон банкидан қарз олиб келади. Шу кунгача Ўзбекистоннинг бу банкдан олган қарзи миқдори 773 миллион долларга етган.