O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон – Қирғизистон чегарасидаги тўс– тўполондан ким манфаатдор?

Хабарларга қараганда (ozodlik.org) Ўзбекистон – Қирғизистон чегарасида яна ихтилоф чиққан ва чиққан отишмада инсонлар яраланган. Хўш чегарадаги бундай тўс– тўполондан ким манфаатдор?

Ўзбекистон – Қирғизистон чегарасидаги тўс– тўполондан ким манфаатдор?
171 views
07 January 2013 - 16:08

220px-2012-03-20_Almazbek_AtambayevХабарларга қараганда (ozodlik.org) Ўзбекистон – Қирғизистон чегарасида яна ихтилоф чиққан ва чиққан отишмада инсонлар яраланган. Хўш чегарадаги бундай тўс– тўполондан ким манфаатдор?

Ҳеч шубҳасиз бундан Ўзбекистондаги диктаторлик ва Қирғизистондаги “демократик” (амалда маҳаллийчиликни ва миллатчиликни байроқ қилиб олган) ҳукуматлар манфаатдордирлар. Диктатор Каримовнинг Ўзбекистонда парламент ва президентлик сайловлари яқинлашиши билан бир жойни “портлатиб” юбориш тактикаси ўзбек ва дунё жамоатчилига яхши маълум.

2000 йилги президент сайловларидан олдин 1999 йилда Тошкентда ва 2007 йилги сайловлардан олдин 2005 йилда Андижонда “террористлар” (амалда Каримовнинг МХХ си) тўс– тўполондан чиқарган ва натижада ўзбек халқи қатлиом қилинганди. Худди шундай манзарани Қирғизистонда ҳам кўришимиз мумкин. Қачон бу мамлакатга бирон инқилоб керак бўладиган бўлса, олдин у ердаги ўзбек аҳоли қатлиом қилиниб, кейин навбатдаги инқилоб амалга оширилади…

Ўзбекистонда 2014 йилда парламент сайловлари, 2015 йилда Президент сайловлари ўтказилиши керак. Қирғизистонда эса янги ҳукумат ўзига кўрсатилган ишончни оқламади. Шундай экан, бу икки давлатда қандайдир портлашлар ва тўс– тўполонлар чиқиши керак эди– да? Шундай эмасми? Шунда диктатор Каримов мана кўринглар мен ёки қизим тахтда ўтирмаса “тинчлик” бўлмайди, дея осонгина сайловларни ўтказиб олишни режаламоқда. Баҳонада Қирғизистон ҳукумати ҳам ўзининг муваффақиятсизликларини Ўзбекистон томонига тўнкайди.

Шу шаклда инсоф ва адолатдан узоқ бу икки ҳукумат иш бошида қолишга эришади…Аммо бу мутлақ қоида эмас. Кутилмаганда бу фитначи ҳукуматлар ўзлари қазиган қудуққа ўзлари тушишлари ҳам мумкин? Ана шунда Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ва давлатлари орасида ҳақиқий дўстона муносабатлар ўрнатилади…

Абдурраҳмон Муҳаммад
7 январь 2013 йил.