“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Россияга ўсимликлардан олинган маҳсулотларни олиб бориш вақтинчалик тақиқланганини маълум қилди.
Тақиқ Россия Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизмати томонидан жорий этилган бўлиб, Ўзбекистон аэопортларидан Россия шаҳарларига учаётган йўловчилар қўл юки ва багажда ўсимликлардан олинган маҳсулотлар – мева, сабзавот, ёнғоқ, қоқилар, зираворлар ва бошқаларни олиб боришлари мумкин эмас.
Акс ҳолда давлат чегарасидан ўтилаётган маҳал бундай маҳсулотлар олиб қўйилади ва йўқ қилинади.
ЎХҲ ахборот бўлими