Жорий ой бошидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” қатновларида юк ташиш тартибига ўзгартишлар киритилди.
Миллий авиакомпания матбуот хизматининг маълум қилишича, бундан буён теле, видео ва радиоаппаратуралар йўловчиларнинг қайд қилинган багажида қиймати эълон қилинган ҳолда ташилади ҳамда юки ичида бундай жиҳозлар бўлган йўловчилар эълон қилинган қийматнинг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча ҳақ тўлайдилар.
Агар йўловчи ўзи билан олиб кетаётган теле, видео ва радиоаппаратура учун қўшимча ҳақ тўлашдан бош тортса, авиакомпания бундай ашёларнинг манзилга эсон-омон етказилиши учун масъулиятни ўз зиммасига олмайди.
Манба: ozodlik



ГЎЗАЛ БЕГИМ: РЎМОН ҚУТЛИ БЎЛСИН
Концептуалист рассом Вячеслав Ахунов Венецияда ўз кўргазмасини очди
Таниқли рассом Исфандиёр Ҳайдар оламдан ўтди
УРУШ — ЧАЛҒИТИШ ВОСИТАСИМИ?
Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида