O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Ўзбекистон Халк Ҳаракати “нинг Финляндия бўлими ташкил қилинди.

“Ўзбекистон Халк Ҳаракати “нинг Финляндия бўлими ташкил қилинди.
397 views
16 June 2011 - 12:19

2011 йил 15 июнда Финляндиянинг Турку шаҳрида  ” Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг” Финляндия бўлими ташкил этилди.
Шу кунги мажлисда Финляндияда яшаётган ўзбек муҳожирлари ва меҳмонлар иштирок этдилар.
Мажлис иштирокчилари Кун тартибида кўриб чиққан асосий масалалар Финляндияда “Ўзбекистон Халк Ҳаракати“ Финляндия бўлимини ташкил қилишлик ва бўлимни бошқарув ҳайъатини сайлаш эди.


Йиғилишда иштирок этганлар бир овоздан “ Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” Финландия бўлимига раис қилиб асли Андижонлик ҳозирда Финляндияда сиёсий муҳожиратда яшаётган Назаров Турсунбойни сайладилар.
Унинг иқтисодий ишлар бўйича муовини Фаррух Рашидов, ташкилий ишлар бўйича муовини лавозимига Қодиров Жамшидбек номзодлари тасдиқланди.
Йиғилишда “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” Марказий котибиятининг вакиллари Бахтиёр Мухтаров ва Жаҳонгир Усмоновлар ҳам иштирок этдилар.
Бўлим раиси Назаров Турсунбойга Марказий котибият томонидан тасдиқланган жойлардаги бўлимлар фаолиятини олиб бориш учун тузилган махсус йўриқнома топширилди.
Қуйида бўлим бошлиқларини телефон рақамлари ва email манзиллари бор. Истаган одам уларга мурожаат қилишлари мумкин.
Турсунбой Назаров – 00358404182074 – turku1958@gmail.com
Жамшидбек  Қодиров – 00358404151545 – jamshidbek1@gmail.com
Фаррух Рашидов – 00358404182071 – salom1974@gmail.com