O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон Ҳукумати бутун дунёни ўз ёлғонларига ишонтиришга ҳаракат қилади

Ўзбекистон Ҳукумати бутун дунёни ўз ёлғонларига ишонтиришга ҳаракат қилади
182 views
04 October 2013 - 15:43

rabЯқинда Женевада ўтган БМТнинг Инсон Хуқуқлари кенгашида Ўзбекистон вакили Акмал Саидов Ўзбекистонда сиёсий  маҳбуслар  йўқ, деди. Лекин айни дамда Ўзбекистонда бўлаётган айрим воқеаларга эътибор қаратадиган бўлсак бу иддао ёлғонлигига гувоҳ бўламиз. Сўнгги 2-3 ҳафта давомида воқеани холис ёритадиган журналистларга, мухолиф фаолларига ва хуқуқ ҳимоячиларига босим кучайган. Уларни арзимаган баҳоналар билан қамаш ва  фаолиятларини тўхтатиш авж олди.

Ўзбекистон Мардикорлар касаба уюшмаси ташкилотчиларидан бири, “Эрк” партияси ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати аъзоси Фахриддин Тиллаев шантаж асосида (қўшни аёлнинг туҳмати билан) 15 кун қамоқда ўтиришга ҳукм қилинган.  Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 19сентябрда ўтган суд Тиллаевни “безорилик” ва «Туҳмат», «Интернетда нотўғри фактларга асосланган мақолалар эълон қилиш» айбларини қўйган ва 15 суткага озодликдан маҳрум этган.

 

Ундан аввал Урганчлик мустақил журналист Сергей Наумов “майда безорилик” айби билан 12 суткага озодликдан маҳрум этилган эди.

 

Булар орасида Бухоролик, 61 ёшли хуқуқ фаоли Бобомурод Раззоқов ҳам бор. Унга “одам савдосида шуғулланганлик” айбини қўйишган ва 4 йилга озодликдан маҳрум қилишган.

 

Куни кеча эса, Наманганда яна бир фаоллардан бири Қудрат Расулов қамоққа тиқилди.

Унинг айби бир мухолиф сайтидан айни режимни калака қилувчи видеони кўчириб олиб, қўшнисига (исмини очиқламади) кўрсатганлиги. Айнан мана шу иш ҳукуматнинг унга нисбатан бу жазони қўллашига сабаб бўлган.

 

ЎХҲнинг фаоли Фахриддин Тиллаевга босим ўтказилиши нима  сабабдан  эканлиги барчага маълум. У  мухолиф  фикрларини мухолиф сайтлар ва нашрлар орқали эълон қилиб келган ва Каримов  режимини қоралаб келган. У мамлакатда мухолиф сиёсий ҳаракатини тиклашга  уринаётган саноқли фаоллардан бири.

 

Ахборот технологиялари ва интернет кун сайин ривожланиб бораётган бир пайтда Ўзбекистон ичкарисида бўлаётган бу каби воқеа ходисаларни жаҳон нигоҳидан яшириб қолиш мушкул. Шу туфайли ҳам, Халқаро ташкилотларнинг  хуқуқ ҳимоячилари ҳар ҳафта Ўзбекистон Ҳукуматини инсон хуқуқларига бефарқ бўлмасликка ва қийноқларни тўхтатишга  чақириб келади.

Шунга қарамасдан Ўзбекистон Ҳукумати ўз  билганидан қолмайди ва бутун дунёни ўз ёлғонларига ишонтиришга ҳаракат қилади.

 

Ўзбекистондаги ўзбеклар эса ўз фикрларини баён қилишга ҳам қўрқади, “кел энди, сиёсатга аралашмай тинч юрай”, дейди. Чунки, Каримовнинг “қулоқлари” ҳар жойда, кечаю-кундуз изғиб юришади.

Айни пайтда сафдошимиз, Мардикорлар касаба уюшмаси ташкилотчиларидан бири Фахриддин Тиллаевнинг  тақдири бизни хавотирга солади.

 

Халқнинг озодлиги учун курашаётган инсонни ҳимоя қилиш барчанинг бурчи.

 

Шавкат Холиқов.