O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон: Ҳуқуқбон ва журналистнинг уйида тинтув ўтказилди

Ўзбекистон: Ҳуқуқбон ва журналистнинг уйида тинтув ўтказилди
141 views
14 November 2017 - 16:53

2017 йилнинг 10 ноябрь куни эрталаб тахминан соат 7.30 ларда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти раиси ва мустақил журналист Малоҳат Эшонқулова истиқомат қилаётган уйнинг эшиги тақиллади.

-Мен суд ижро бўлимидан Сирожман, очинг, – деди эшик ортидаги овоз, – ҳикоя қилади Эшонқулова.

Бу сафар ҳуқуқбон ва журналист суд ижрочиларига бемалол эшикларни ланг очиб берган.

-Сабаби қўлимда нотариал идора орқали тасдиқланган ижара шартномаси ва ижара мулкини топшириш ва қабул қилиб олиш ҳақидаги нотариус гувоҳлиги ва тасдиғи билан имзоланган “Ижара мулкини топшириш ва қабул қилиб олиш ҳақида” ги “Далолатнома” мавжуд бўлиб, бу дегани мен ўз қизимнинг уйида ижара шартномаси асосида 2 ижарачи билан бирга истиқомат қиламан. Ва нотариал идора орқали уй эгаси бўлган қизим ва куёвимнинг уй жиҳозларини бирма-бир хатлаб, рўйхат қилиб уй жиҳозларига зиён етказмасдан фойдаланиш шарти билан қабул қилиб олиш хусусида далолатнома ҳам имзолаганмиз. Қўлимда бу уйда ижарачи сифатида истиқомат қилаётганлигим ва уй жиҳозларини зиён етказмасдан фойдаланиш мақсадида қабул қилиб олганлигимиз (Нега “Биз” демоқдаман? Негаки бу ижара шартномаси ва далолатнома биргина мен билан қизимнинг ўртасида эмас, биз – уч нафар ижарачи ва қизимнинг ўртасида тузилган). Мен истиқомта қилаётган хонадондаги уй жиҳозлари менга эмас, хонадон эгаларининг мулки эканлигини тасдиқловчи нотариал идоранинг далолатномаси мавжуд. Бунингдек ҳолатда Ўзбекистон Республикаси қонунлари менинг, Эшонқулованинг қарздорлиги эвазига ўзганинг – қизим ва куёвимнинг хусусий мулки бўлган уйидаги уй жиҳозларини, мол-мулкларини мусодара қилишга, хатлашга изин бермайди, – дейди биз билан суҳбатда Малоҳат Эшонқулова.

Аммо вазият журналист кутгандек бўлиб чиқмади. Учтепа туман суд ижрочилари Эшонқулованинг қўлидаги ижара шартномаси ва ижара мулкини топшириш ва қабул қилиб олиш тўғрисидаги нотариал идора орқали тасдиқланган ҳужжатларга эътибор қаратмади, аниқроғи тан олмади.

-Бу ҳужжатларингизни биз мол-мулкларни хатлаб олиб чиқиб кетгач, мулкларни қайтаприб олиш мақсадида қизингиз судга тақдим қилади, бизнинг вазифамиз сиз истиқомат қилаётган хонадондаги мол-мулкларни хатлаб, олиб чиқиб кетиш, – деди ўзини Сирож деб таништирган Учтепа туман суд ижрочиси.

“Қизиғи шундаки, эрталаб тахминан соат 7.30 ларда келган уч нафар суд ижрочилари то кеч соат 18.00 га қадармен истиқомат қилаётган қизимнинг уйида бўлишди. Буни мол-мулкни хатлаш деб бўлмасди. Қизимнинг уйида ҳақиқий тинтув бўлиб ўтди” дейди Эшонқулова.

М. Эшонқуловага кўра уч нафар суд ижрочилари қизи Алимбекова Зарнигорнинг хонадони ҳожатхонасини, ҳожатхона челакларини, ҳаммомни, ҳаммомдаги тоғара, челакларни, ахлат челакларини, ҳар бир хоналарни ва хоналардаги шикаф ва жавон тортмаларини, ёш-келин-куёвнинг сандиқларини, ошхона мебилининг ҳар бир тортмаларини, балкондаги кичик ертўлани, кўрпаларнинг қатларини, болишларнинг ичларини, чойнакларнинг ичларини, газ плитанинг ичларини, хуллас, хонадонни ипидан игнасига қадар кўздан кечиришган.

-Кўрмганалари биргина набирамнинг булғаб қўйган памперси қолди, – дея жилмаяди Эшонқулова.

-Тинтув ўтказишган бўлса, тинтув ўтказиш ҳақида ордер кўрсатишдими? – деган саволимизга жавобан Малоҳат Эшонқулова шундай дейди:

-Улар суд ижрочилари ниқоби остидаги қароқчилар аслида. Ҳеч қанақанги қоғоз кўрсатишган эмас. Уйда ўзларини худди уй эгасидек тутишади. Кўнгилларига нима келса, шуни қилишади, истаган нарсасини, ҳатто чинни буюмларнинг каробкасигача очиб кўришди. Сирож исимли ижрочи нуқул қизимни четга имлаб пичирлагани-пичирлаган.

Кейин қизим келиб менга “Ойи, буларга фақат сизнинг ноутбугингиз ва мобил телефонингиз керак экан. Сирож ака “Агар мол-мулкларимни хатлаб олиб чиқиб кетмасин десанг, ойингнинг ноутбуки ва мобил телефонини топшир” деяпти. Балки, ноутбукингиз билан қўл телефонингизни бериб, қутилармиз. 10 соатдан бери чарчаб кетдим” деди йиғламсираб.

Суд ижрочилари мен истиқомат қилаётган хонадонлардан шу кунга қадар 6 маротаба мажбурий ижро ҳаракатларини олиб боришди ва 2 та телевезор, 2 та стол компьютери, 4 дона ноутбук, битта видеокамера, 5 дона фотоведиоаппарат, 1 дона модем, ҳисобсиз флешкаларни мусодара қилиб кетган. Охирги дамларда ноутбугим йўқлиги сабабли Шуҳрат Рустамовнинг ноутбукларини ишлатиб тургандим. Ҳатто Рустамовнинг ноутбуклари ҳам мусодара бўлиб кетди. Рустамов судга бериб ҳам ўз ноутбукини қайтариб ололмади. Ҳозир бир қариндошимнинг ноутбукини тутмоқдаман. Бу ноутбукнинг ҳам клавиатураси ишламайди. Шу сабаб катта клавиатура сотиб олиб, ишлатиб юраман. Яхшиямки, бир кун олдин Рустамовнинг уйига доимий пропискага оид суд ишим юзасидан аппелация шикояти ёзиш мақсадида борганимда ноутбугимни ташлаб келгандим. Акс ҳолда бировнинг бу ноутбуки ҳам мусодара бўлиб кетарди. Демак, қонун идоралари менинг орг.техникам билан қизиқмоқдами, демак, улар компютеримдан, телефонимдан ниманидир қидириш, топиш ва менинг овозимни ўчириш пайида деган тўхтамга келдим, – дея хулоса қилади журналист, – Афтидан, менинг мажбурий меҳнат борасида олиб борган мониторингларим бош вазир Ариповнинг қахру ғазабига сабаб бўлган, – хулоса қилади журналист ва ҳуқуқбон.

Кеч соат 18.10. ларда уч нафар Учтепа туман суд ижрочилари Эшонқулова истиқомат қилаётган куёви Алимбеков Қодирбекнинг хонадонидан уй соҳибларига тегишли бўлган 2 дона “обогреватель”ни ва битта “вентилятор”ни хатлаб, олиб чиқиб кетишган.

Суд ижрочилари олиб чиқиб кетилаётган мол-мулклар рўйхати тўғрисида далолатнома (“АКТ) тузишган, бироқ “Муҳр урилмаган, эртага ишхонага борсангиз, нусха оласиз” дея далолатнома нусхасини беришмаган.

– Бугун, 11 ноябрь куни соат 11.00 ларда Учтепа туман суд ижрочиси Сирожга бориб учрашдим. Аммо “Муҳр босишга бошлиқ йўқ” деган баҳонада яна далолатномани беришмади. Қуруқ қайтдим, – дейди Малоҳат Эшонқулова.

Орзигул ХУДОЁРОВА
мустақил журналист