O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекларга қийин бўлди.

Ўзбекларга қийин бўлди.
22 views
14 September 2013 - 9:45

Итлар хам озодликни қўмсаб яшайди,

Итнинг ҳам тушига кирар ҳур кунлар.

Эх, агар итларнинг тили бўлсайди,

Албатта «Эрк, Эрк»,-деб ҳурарди улар.

*******

Эл бошига бало ёққан бу қандайин замон бўлди,

Ўз юртида гадодайин ўзбекларга қийин бўлди.

Итхонага кириб қолган девонадай кўзи гирён,

Қутурган ит ғавғосидан ранги рўйи сомон бўлди.

Бу на ҳасрат, на надомат, ўлиб бўлганми адолат,

Ҳар қадамда минг разолат, элим икки томон бўлди.

Бири шодон, бири гирён, бири ағёр, бири нолон,

Бири шайтон, бири Раҳмон, молу жони талон булди.

Билармикан шоҳу султон, нечун хор зор бунда инсон,

Чиқиб кетмак бўлар бу жон, шоир дили вайрон булди.

Эл бошига бало ёққан бу қандайин замон бўлди,

Ўз юртида гадодайин ўзбекларга қийин бўлди.

 

Озодбек Элкезар