Қонуний диктатор Каримовни қўллаб қувватламайди
Ўзбек диктатори ва унинг Швеция ва Швецария давлатларида пул ўғирлигига иштирок этган қизи Гулноранинг жиноятларини унуттириш мақсадида ўтказаётган кино ва саънат маросимларига қатнашгани, бу билан бу аёлнинг жиноятларини хаспўшлагани, шунингдек Гулнора Каримованинг атир маҳсулотларини реклама қилишни ўз зиммасига олгани учун “Муҳташам аср” асарининг саҳна ўйинчиси Холит Ўзгенчни ўзбек халқидан узр сўрашга даъват қиламиз. Бу санъаткорни виждонларни яралайдиган бундай ҳатти ҳаракати учун айбдор, деб биламиз.
Ислом халифаси Қонуний Султон Сулаймоннинг исми билан золим ва қотил диктаторни қўллаб қувватлашнинг ўзи ҳам золимлик ва айни пайтда санъатга ҳақоратдир. Чунки ҳақиқий санъатчилар инсон ҳуқуқларини ва эркинлик ҳаракатларини қўллаб қувватлайдилар, диктаторларни эмас.
Ўзбек халқи мароқ билан томоша қилаётган “Муҳташам аср” санъатчисининг Гулнора Каримова тайёрлаган атирларни реклама қилиши бу аёлнинг ғарб давлатлари банкларида ўғирлаган 320 миллион долларга тенг жиноятини унуттиришга бўлган уринишдан иборатдир.
Андижонда ўз халқини қатлиом қилган диктатор Каримов ва унинг ўзбек халқининг бойлигини ўғирлаган қизи инсониятга қарши жиноятчилар сифатида маҳкамага тортилиши керак.
Шунингдек, турк санъатчисининг бу иши Қонунийга, ўзбек халқига ва санъатга ҳақоратдир. Бундай шармандали ҳолат учун бутун мусулмонлардан ва турк халқидан ҳам узр сўралиши лозим.
Золимлар қаршисида эгилиш золимларга лаганбордорликдир, муҳташам Султон Сулаймонга ва унинг невараларининг ахлоқига зид бир ишдир. Шунинг учун ҳам Холит Ўзгенчни бу шартномада олган пулларини ўзбек муҳожирлари ва қочоқлар фойдасига ишлатишга даъват қиламиз.
Одам Чевик
Ўзбеклар Бирлиги Жамиятининг Раиси
9 октябрь 2012 йил
Тел: +905322033274
skype: Ozbeklerbirligi
Е маил: ozbeklerbirligi@gmail.com
www.facebook.com/ozbeklerbirligi /