Баъзилар биз мухолифларни диктатор Каримов ҳукуматини кўролмасликда ва қуруқ танқидбозликда айблашади. Ҳолбуки Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ватанимизнинг илму маърифат, эркинлик, адолат, соғлом эътиқод, инсон ҳуқуқларига амал қилиш каби қадриятлар асосида тезда тараққиётга эришишини истайди…
Мана бу хабарга эътибор беринг (ozodlik.org)
Унда айтилишича, Ўзбекистон иқтисодий эркинликлар бўйича дунёнинг энг қолоқ давлати экан. Шундай экан, албатта Ўзбекистон иқтисоди ривожланмайди, албатта ўзбеклар хору зор яшашади, одамларимиз ватанимиздан қочиб, дунё мамлакатларида сарсон саргордан бўлади.
Яъни, ЎХҲ қуруқ танқидчи эмас, балки диктатор Каримов ҳукуматининг ўрнини эгаллашга уринаётган сиёсий ҳарактадир.
Шундай экан, ҳамюртларимизни яна бир марта ЎХҲ ҳамкорлик қилишга, бу билан диктатор Каримов режимидан, зулмдан ва хору зорликдан қутулишга чақирамиз.
ЎХҲ Хабар Маркази
11.01.2013


Рассом Охунов Тошкент марказида Муҳаммад Солиҳ яcаган ҳайкални ўрнатишни таклиф қилди
Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ
ГЎЗАЛ БЕГИМ: РЎМОН ҚУТЛИ БЎЛСИН
Концептуалист рассом Вячеслав Ахунов Венецияда ўз кўргазмасини очди