O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбеклар Қозоғистондан чиқиб кетишни исташмаяпти

Ўзбеклар Қозоғистондан чиқиб кетишни исташмаяпти
173 views
14 September 2014 - 9:46

1Қозоғистон чегарачилари бир суткада белгиланган мудатларда Қозоғистон ҳудудидан чиқиб кетишдан бош тортган 80 та фуқарони қўлга олишди. Улардан 53 таси Ўзбекистон фуқароларидир. Бу ҳақда чоршанба куни Қозоғистон Чегара хизматининг матбуот котиби маълум қилди.

50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси булгиланган муддатларда Қозоғистон ҳудудидан чиқиб кетмаганликлари учун Сариоғоч чегара отрядининг “Қоплонбек авто” назорат-ўтказиш пунктида қўлга олинган. Қолган 27 та шахс эса Хитой Халқ Республикаси (ХХР) фуқаролари бўлиб “Хоргос” чегара назорат-ўтказиш пунктида қўлга олинган. Маълумотларга кўра ХХР фуқаролари сифатида эътироф қилинган шахсларнинг ҳам этник жиҳатдан уйғур ва ўзбек миллатига мансуб эканликлари айтилмоқда.

Ҳозирда уларнинг бир қисми чақирилган вақтда келиш шарти билан тилхат ёздирилиб қўйиб юборилган. Уларнинг иши Панфилов тумани судига оширилиши кутилмоқда. “Қоплонбек авто” назорат-ўтказиш пунктида қўлган олинган Ўзбекистон фуқаролари устидан очилган иш Сариоғоч туманидаги ихтисослаштирилган маъмурий судга ўтказилиши режалаштирилган.

ЎХҲ ахборот бўлими