МАНЗАРА
Булут тошди. Водий осмонини
Қоплаб олди хира кўланка.
Ел оввора, нахуш хазонни
Учиролмай боғдан йулакка.
Хазон ётар гўё қотгандай,
Қўйвормайди уни қотган қон.
Йиғлаб турар жажжи болакай,
Мотам тутар бунда Андижон.
******
Қуй дўстим тилларанг шаробдан менга,
Қуйгин шонли улфат кўрсатсин кучин.
Ичай ерсиз қолган дехқон хаққига
Ва буғдой хирмонин соғлиги учун.
Ортиқча ҳеч нарса менга керакмас,
Бошимга нур сочиб турса бас офтоб.
Ўша заҳматкашим омон булса бас,
Қаддафи турса бас узатиб шароб.
******
Тингла, бу абадий садо бўлади,
Баъзи бир шоирлар гадо бўлади.
Писмиқланиб юрса шохлар пойида,
Ўртада мазлум халқ адо бўлади.
******
Юздан парда кетди, дилдан диёнат,
Меҳр ришталари бир-бир узилди.
Юракларни босди шубҳа, хиёнат,
Ишонч кўприклари бузилди.
Етимлар хаккидан қўрқмайди биров,
Сўқмоққа айланиб кетмокда йўллар.
Қиблагохлар осий, туғишганлар ёв,
Ғазналарга чўзилди қўллар.
Болалар руҳига дунё деган дард
Манманлик уруғин жойлайди.
Ошиқлар боғларда маъшуғи эмас,
Харом фоҳишалар ўйин пойлайди.
Элнинг шоирлари палит инсон каби
Амал деб бир бирин ғажиб емокда.
Минбарда янграйди ҳаммомнинг гапи,
Андиша отини қўрқоқ қўймокда.
Бу юртда энди яшаш шарт эмас,
Нарх наво ортмоқда сиртмоққа,
Барча аёлларни бичиб бўлишди,
Оналар зор бўлди тирноққа.
* * *
Сарой сеникидир, югур энтикиб,
Югур Каримовнинг кароргоҳига.
Мен эса ортингдан кўзимни юмиб,
Лаънат дейман шундай шоир борига.
Сарой сеникидир, толма севишдан,
Югур кўкрагингга медаллар тақиб.
Мен эса галдаги қаҳратон қишдан
Чиқсам бас ўчоққа тезаклар ёкиб.
ЗАНЖИ БАНАНИ
Дунёда қутловлар бор бир биридан гўзал,
Дунёда табриклар бор бир биридан эзгу.
Балки бу оламда топилмас ҳеч бир маҳал
Она юрт қутловидан баландрок бирор туйғу.
Шу мўъжаз ҳаётимни эл юртга боғлабман то,
Бир занги боласидай унга эшман, тирикман.
Қаҳрабо тизимчанинг донаси каби гўё,
Мустаҳкам шу қаторнинг тақдирига шерикман.
Тонг билан жаҳон бўйлаб
Занжи яна ўз сўзин устивор дўндирибди.
Бетимсол талатупда музаффару босабот
Қамишли шляпасин қиялаб қўндирибди.
Миллион йиллик сўз эрур банан бизнинг луғатда.
Жунглиларда бошланган оналар тўлғоқ дарди.
Мабодо ўсимликка забон битса агарда
Банан нави энг аввал занжича гапирарди.
Одатий, нурин сочар оламга ҳар кун қуёш,
Бағрида не синоат, сиғмайди тасаввурга.
Шу бир дона банан ҳам зоҳиран маъсум, ювош
Ва лекин заҳматлари сиғмас онгу шуурга.
Дунёда инсонлар бор майда бир армон сабаб
Бир бирин ёқавайрон, тупроққа қоришади.
Оламнинг қорнин тўқлаш, зангига шудир матлаб.
Шу армон деб чўнг халқим пальмага тирмашади.
Бизнинг уйган хирмонга чамбар қилсанг чечакдан
Юлдузлар хуморадай бўлади унга инжу.
Боласи уйда қолган бичилган келинчакдан
Ҳезалак эркаккача барчанинг меҳнати бу.
Халким, сенсан элларга тўкин дастурхон тузган,
Неъматинг ўзингга ҳам барқарор бўлсин дейман.
Уйган бу хирмонинг ҳам тиланиб қўлин чўзган
Эл кезган гадойингга бир мадор бўлсин дейман.
Озодбек Элкезар