O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекнинг Манделаси…

Ўзбекнинг Манделаси…
186 views
03 November 2016 - 21:57
Самандар Қўқонов

Самандар Қўқонов

Бир неча дақиқа аввал Самандар Қўқоновнинг қизи, Умида опа, билан гаплашдим. Бутун вужудимни титратган воқеани сўзлаб берди.

Бундан ўн йилча муқаддам кексайиб бораётган ота дийдорига тўйиш умидида Самандар Қўқонов билан учрашувга борган фарзандлари ундан президент номига кечирим номаси ёзишни сўраб оғиз очишади.

Шунда Самандар Қўқонов икки жумлада аниқ бир жавобни беради: Агар менинг ёнимга учрашувга келишдан чарчаган бўлсаларинг, майли, келманг! Аммо мен ИККИ ДУНЁДА КЕЧИРИМ СЎРАМАЙМАН!

Мана бу ҳақ йўлдан қайтмаган, золим ўнгида тиз чўкмаган ҲАҚИҚИЙ ЎЗБЕКнинг жавоби!

Бу сўзлар тарих зарварақларига ёзилишига ишонаман.

Сирожиддин Ислом

Манба: facebook.com