Биз, ўзбеклар, кимлармиз ва дунё ҳақида нима деб ўйлаймиз?
Бисмиллоҳир раҳмонийр раҳийм
0.0 Муқаддима
Бугун милодий тақвимда 2000нчи йилнинг биринчи куни. Куни кеча 20 аср ҳам тугаб
бўлди. Уни энди бир маънода ўзгартириб бўлмайди. Ва шунинг учун ҳам муқовада эълон
этилган ишга ҳам киришсам бўлаверади. Демак “Ҳошия ва ё Ўзбеклик Ғояси 20нчи асрда”.
Бу ишга сўнгги туртки ҳам, қарангки куни кеча, 20нчи юзйилликнинг сўнгги куни етиб келса
бўладими. БиБиСи радиоси ўзбеклар орасида “Аср инсони” деган сўров ўтказган экан,
шунинг натижалари кеча эълон этилди. Ким биринчи, ким иккинчи булар ўткинчи гаплар
эсада, рўйхатнинг ўзи қизиқ бир нарса экан. Умуман олганда сиёсатчилар, яъни шоҳлар энг
юқорида, улардан сўнг аҳли қалам ва санъаткорлар, булардан пастроқда, бироқ анчайин
илдамлаган ҳолда диний уламо ва ё охират илмининг эгалари, булардан туброқда эса
урфий олимуфузало, муарриху мунаққидлар. Ўзбек онгининг бугунги кўриниши.
Мана шу БиБиСи радиоси илгари ҳам “ўзбеклик” (рост, улар негадир уни
““ўзбекчилик”” номи остида ўтказдилар) хусусида бир қанча давра баҳсларию
мулоқотумусоҳабалар ўтказган эди ва буларнинг бирида камина ҳам қатнашган бўлиб,
ўшандаёқ мана шу мавзуга киришиб кетажагимни пайқаган эдим. Фурсат етиши лозим
экан, шакл етилиши. Мунаққид эмасманми, зарпечак демаса ҳам, ўсимликнинг бари каби
шудгорланган ер талабман, ёки бошқача қилиб айтганда ток новдалари ҳам сўри талаб
эмасми, фикр бир нарса устида ўсибунмайдими мен ҳам мана шу каби тиргович қидириш
кетида эдим ва кечаги сайлов баҳона уни ҳам, китобимга шакл ҳам топдимқўйдим.
Тилга олган эшиттиришларим кетида Ҳамид Исмоил деган бир заҳматкаш тургани
кўпга маълум. Адабиётимизнинг бу арбобию ходими “ўзбеклик” ғояси атрофида
озмикўпми жавлон урган, мақолаларукитоблар чоп этган. Кел, дедим, шуни менга ёққан
бир эски мақоласи бор хамиртурушига шуни олайқўяй. Қолгани Худо меҳрибон. Бир гап
чиқар ахир. Дуруст, бояги мақола келибкелиб инглиз тилида нашр этилган, уни бирорбир
ўзбек ўқимаган ҳам чиқар, жилла қурса мақолани таржимаси пайдо бўлиб қолар деган
илинжда мана ишга киришяпаман.
Ишга туртки сифатида боягина айтганимдек ҳар нарса ҳам хизмат қилаверади.
Фикр фикрдан озуқа олаверади. Демак шакл мубхам қолмаслиги учун яна бир бор содда
қилиб тушинтирсам: Ҳамид Исмоилнинг ўзбеклар ҳақида 1988 йилда ёзган мақоласидан
жумла кетидан жумла, фикр кетидан фикр оламанда, бу хусусда йигирманчи асрда
биринчи навбатда унинг ўзими, ёки бу атоқли ўзбекшуносми, адибми, тарихчими, шоирми
нималар деганлигини ўз фикрларим баробарида ҳошияларда бериб бораман. Нега бундай
шакл танлаганимни эса борабора ўзингиз ҳам чақиб оласиз деган умиддаман.
AI – Муаллиф ва ё аниқроғи мунаққиду мусанниф.
0.0.1 Ушбу арқоқдаги мақоланинг менинг “миллий” шаклланишимдаги ўрни
ҳақидаги тахмин мантиқий бўлиши мумкин. Баҳарҳол, менга ушбу мақола бичими бўйича
чинданам ёқади. Бу ҳақиқатан ҳам маълум даврдан танланган қатор мақолаларнинг
охиргисидир. Ушбу даврдан сўнг, энди ортга қарасам, мен фақат академик мақолалар
ёзишни бошлаганман: тил ҳақида, тарихий маънода адабиёт ҳақида, миллий онг, унинг
мантиғи ва ҳок. Бундан ташқари, ушбу мақолаларнинг аксарияти ўзбек тилида ёзилган.
Ушбу мақола бир чизги бўлишига қарамай, унда ғалати тарзда, худди қум соатининг
белидек – мен учун қадрли бўлган тасвир – ўтмиш билан келажак бирлашади. Уни ёзишдан
олдин мен ич-ичимда унинг унсурларини оз-оздан йиққан бўлсам, шундан кейин бу
унсурларни бутун бир халқнинг эгнига сочдим. Агар бундан-да яққол тасвирни истар
экансиз, унда беланчак хода устида югураётган одамни тасаввур қилинг: бир олдинга, бир
орқага – хода бир тарафга эгила бошлагач, у дарҳол орқага қайтади; бу томонга эгилар
экан, у яна мувозанатни сақлаб нариги томон чопади. Унинг учун муқаррар мувозанатнинг
ягона нуқтаси – ходаснинг тўнкага қўйилган ўртаси – мана сизга ушбу мақола тасвири.
Ушбу мақоланинг нашр этилиш тарихи ҳақида икки оғиз сўз сўз. 1980-йилларнинг
охирида “Литературная газета” Г. Гачевнинг таклифига биноан, дунёнинг миллий
образларига бағишланган бир қатор мақолалар чоп этди ва менга ўзбеклар ҳақида мақола
буюрди. Мен ушбу мақолани жуда тез ёздим, аммо чоп этилиши чўзилди. Ахир ушбу
мақола инглиз тилига таржима қилиниб, Литературканинг инглизча иловасида нашр
этилди. Рост, тўловини ўз хашаки пулимизда беришдию, мени “Литературная Газета”нинг
лауреати қилиб, мавзуни ёпишди-қўйишди. Менда бу мақоланинг дунё юзини ҳеч қачон
кўрмаган корректураси ҳали ҳам мавжуд. Бироқ нима учун у чоп этилмади, ҳолбуки бу
қадар эътирозли ҳам эмасди, ҳануз тушунолмайман.
Ўйлашимча, ўша пайтда санчиб-санчиб олган сиёсий бигизу игналар боис эмас,
чунки у пайт “Ур, тўқмоқ!” пайти эди эмасми, назаримда ўзбек дунёсининг ғалати
эканлигидандир. Унинг бузилмас муқаррарлиги, хотиржамлиги, тепса-тебранмас
мантиғи, умуман олганда, Иттифоқ бўйлаб тарқаб бўлган бесару сомонлигу
тартибсизликка зидлиги бўлса керак. Яъни, бу дунёнинг ва бу ҳаётнинг асослари умуман
бошқача эди. Мислики, севишганлар орасига нотаниш бир бегона кириб қолганек…
Тайинки, бундай ҳолатда сиз бу ҳақда бирон бошқа кишига (масалан, инглизларга)
айтишингиз мумкин, лекин ўзингиз буни илло тан олмайсиз…
Ростини айтсам, ҳануз ҳам ушбу мақоладан кўп нарсаларни чиқарса бўлади.



Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?
Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ
ГЎЗАЛ БЕГИМ: РЎМОН ҚУТЛИ БЎЛСИН
Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида