O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекнинг балоси қўрқоқлик

Ўзбекнинг балоси қўрқоқлик
159 views
30 November 2017 - 11:08

Бизни муаммомиз иккиюзламачикда! Бор кучимизни, шижоатимизни, энергияни виртуал ҳаётда кўрсатамиз, “жонли ижрода шашмақом” дан бошқа нарсага ярайдиганлар йўқ ҳисоб.

Виртуал ҳаётдаги шижоатни мингдан бирини реал хаётда ҳам кўрсата олсак, тез кунда вилоятлик ва Тошкентлик деган атамадан қутуламиз.

Ўзбекнинг балоси буйруқни бажарувчи органларда эмас, хаққини танимайдиган ўзбеклигимизда.

Аёлларимиз кўчада бемалол сатр авратда юра олмаслигини қўя туринг. Эркаклар ҳаттоки ўзига ҳам туриб бера олмайди.

1996-йилдан 2010-йилгача Тошкент-Қўқон орасида яшадим. 1999-йилгача “ипподром” бозорига ҳафтада икки марта бордим, лекин бирор марта мелисахонасига ментни орқасидан қўйга ўхшаб кириб бормадим. 2001-йилгача Қўйлиқ бозорида тирикчилик қилдим, бошида ментлар келиб паспорт текширди, “биз билан юрасиз” деди, автобусда юриб одам овлади, хар сафар маҳкам туриб талашдим ва бирор марта автобусига чиқмадим. Бирга тирикчилик қиладиган шерикларимиз ғиринг демаслигини оқибатида 5-10 суткалаб “панелный”да ётиб чиққани ҳам бўлди, қўрқоқлигини оқибатида охири Тошкентга бормайдиган бўлиб кетди.

Ёшимиз 45 га қараб кетяпти, хозиргача Қўйлиқ ҳақида гап очилса, устидан ҳазил қилиб куламан, ўша бир кун қўрқоқлик қилганини оқибатида хозиргача уялиб, Қўйлиқ хақида гап очилса, мавзуни буришга ҳаракат қилади.

Ҳаттоки шундай ҳолатлар бўлдики шеригимни автобусга олиб чиқиб кетаётганида аралашиб жанжал қилдим. Уни қўйиб юбориб мани “участковой” хонага олиб кириб кетди, лекин у жонивор шерик ҳеч бўлмаса “участковой” хонасини эшигини тагига боришга ярамади. Майли, мен ундан бормагани учун ҳафа бўлмагандим, қўрқоқлиги учун жаҳлим чиққан эди ҳолос.

Алҳамдулиллаҳ, бирор марта ўзимни камситишларига йўл қўймадим, “наоборот” ўша қўйлиқ бозорни мелиса ходимлари яхши муомала қиладиган, ва паспортимни сўрамайдиган бўлиб кетди.

Ундан кейин 2010 йилгача ҳафтада беш куним Тошкентда ўтди, бошида паспорт текширишларга, “биз билан юрасиз” деган гапларга рўбарў бўлиб турдим, лекин тошкентликдан кам эмаслигими, ўзими хаққими билишимни айтиб талашдим, Алҳамдулиллаҳ, бирор марта муаммога йўлиқмадим.

Инсон ўзини бошқалардан кам эмаслигини ҳис қилмаса, бундан баттар кунлар бошига тушади.

Ҳеч бўлмаса хаётингда бир марта ўзинга нисбатан камситиш, хорлаш бўлиб турганида каллангни кўтариб “ХОВ НИМА ДЕЙСАН?” дегин, бор кучингни, шижоатингни фб, уйингдаги аёлинг ва болаларинга кўрсатавермасдан. Хеч бўлмаса қариганингда невараларингга мақтаниб юрасан, ман бир марта Тошкентни милициясига “ҲОВВ”, дея олганман деб.

Ўзбекнинг балоси қўрқоқлик.

Кимлардир бу ҳалқни “духини” олиб ташлади, фикрлаш лаззатидан маҳрум қилди. (c)

Sayyid Islom

facebook.com