O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекча биладиган рассомлар

Ўзбекча биладиган рассомлар
430 views
01 June 2013 - 15:36

Ўтган асрда ўзбек рассом ва киночилариниг мулоқот тили русча эди. Киночилар ҳануз русча гапиради. Аммо ҳар бир қоиданинг истисноси бор. Шуҳрат Абдурашидов (марҳум) Исфандиëр Ҳайдаров, Омон Азиз ва Баҳтиëр Бобоев кби рассомлар нафақат ўзбекча гапиришди балки ўша пайтдаги модерн шеърият билимдонларига айланишди. Темур Саъдуллаев, Омон Азиз каби рассомларнинг устахоналарида Муҳммад Солиҳ ëки Рауф Парфини учратиш мумкин эди.
Албатта бу рассомларга атаб шоирлар шеърлар битишди. Рауф Парфининг Омон Азизга аталган шеъри бор.

Ўлтиришар икки жунунваш,
Икки жаҳон билмаган жаҳон.

Мана бу сатрлар эса Қутлибекадан:
Шуҳрат Абдурашидни эслаб

Дўстлари бахтига
қилмасди ҳасад.
Ота-бобосининг
кимлигини ҳам
унутиб юргани йўқ эди.
Бор-йўғи —
нигоҳи умидга
тўла онанинг;
нигоҳи ишончга
тўла боланинг;
нигоҳи севгига
тўла шоирнинг
улкан сувратларин
чизарди фақат.
Сен уни нимага
ўлдириб қўйдинг?
Кўзларинг кўрмиди,
ахир, тасодиф?!

* * *

Исфандиёрнинг «Куз. Шамолли кун» манзарасига ёзув

Қуёшранг боғларга кириб берухсат,
Нечун сувратини ўзгартдинг кузнинг?
Собит ҳаётига қилдингми ҳасад,
Ё маржон меваси куйдирди кўзинг?!

Шу боғ-ку яқинда кенг этагингга
Тўлдириб-тўлдириб тўккан оқ гуллар.
Салқин оғушидан жой берган сенга
Саратон сувни ҳам ёндирган кунлар.

Баланд новдаларни қайириб, узиб,
Жойингни кенгайтмоқ истайсан, бироқ;
Дарахт бўлолмайсан ахир сен ўзинг,
Илдиз отолмайсан, ёзмайсан япроқ.

Кўрдингми, туташар новдалар, ана,
Яшашинг қийиндйр энди бемалол.
Улар бирлашдими, қилар тантана,
Мен бу дарахтларни биламан, шамол.

Шуҳрат Бобожонов