O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбек банкирларининг ҳийлалари

Ўзбек банкирларининг ҳийлалари
153 views
19 April 2012 - 15:54

Саҳифамизнинг ҳурматли ўқувчилари! Ушбу мактуб сизлардан, яъни бир ўқувчимиз томонидан юборилган. Мактуб ЎХҲ раҳбарияти аъзоларидан бирининг е маил адресига келган. Биз уни таҳрир қилмасдан, асл ҳолида эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Сизларнинг янги мактубларингизни кутиб қоламиз.

ЎХҲ Матбуот бўлими

Ассалому алайкум ҳурматли. . . . ака. Мураккаб ишларда чарчамаяпсизларми? Аллаҳ сабр ва қаноат сизларга берсин. Сизнинг рухсатингиз билан қуйида қизиқ бўлган нир икки малумотларни келтириб ўтсам.
Хеч кимга сир эмаски хозирги кунда Ўзбекистон диктаторлик давлатлар рўйхатида пешқадамлардан хисобланади. Локим нафақат диктаторлик, мамлакатимиз бугунги кунга келиб қолоқ феодал давлатга ўхшайди. Давлат қиёфасида амалдоллар халқни талон тарож қилаверади, халқ эса ўз ёғида қоврилиб давлатдан панароқда юришга харакат қилади.
Маъмурий буйруқбозлик бугунги тизимнинг қон-қонига сингиб кеткан, ҳар қадамда ёлғон, ҳар қадамда алдовдир. Бунунг бари бир нарсага қаратилган: Мамлакат амалдорлари ва уларни атрофидагиларни бисилсиз равишта бойишига хизмат қилади. Бугун мамлакат мафия қўлида қўғирчоқ десам хато бўлмайди деб ўйлайман. Улар Халққа туфургани бор, мақсадлари эса кундан кунга бойишдир. Улар ўзи қурган пирамидага қаттиқ бўғланганлар ва нафси қулига айлангандир. Каримов, Мирзиёев, Иноятов, Ҳайдаров, Азимов , Ғаниев. . . . . . фамилиялар нафратли фамилияларга айланди. Улар нафслари йўлида хеч кимни аямайдилар, хеч қандай муқаддас нарса йўқ улар учун. “Бажарилсин” деган сўз энг юмшоқ сўздир улар учун, сўкиш, қўл остидагиларга қўпол муомилада бўлиш одатий ҳолган айланиб улгурди. Қуйида ўртоқ Азимов Рустам Содиқович ва унинг лаганбардорлари қурган пирамида ҳақида.

Ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг қон томирлари бу Банклардир. Ўзбекистон хусусий банклари мафия ёки катта амалдорлага қарашлидир. Шулардан бири “Ипак Йўли” Банки. Унинг биринчи раиси шахсан Азимов Рустам Содиқовичнинг ўзи бўлган. Кейин у киши Миллий банкка ўтиб кетди ўрнига Икромов деган шахс раис бўлди. 1998 йилда Азимов Вазир этиб тайинланди ва “Ипак Йўли” банкига ўзи қўл остига ишлаган(Миллй банкнинг яккасарой филиали бошқарувчиси) Рустам Раҳимбековни тайинлади. Ҳозирги кунга келиб ҳам у киши раислик лавозимида. лаганбардорлик санатида, пахта қўйиш соҳасида устаси фаранг. банк кенгашида эса қуйидаги шахслардир:

Мустафоев Зафар Бурибаевич Генерал Манагер оф тҳе “Узбек Леасинг Интернатионал”
Саидахмедов Ф. А. Генерал Манагер оф тҳе “УзбекИнвест”
Гулямов И. Р. . Генарал Манагер оф тҳе “Тезинтом”
Абдуллаев С. П Генерал Манагер оф тҳе Узбекистан Банкинг Ассоcиатион
Ҳалимов И. З. Генерал Манагер “Кафолат”
Муҳамеджанова Ф. А. Генерал Манагер “Алфа Инвест”
Раджабов О. Ҳ. Генерал Манагер оф тҳе “Карим Салоҳ”
Буни қаранки Зафар Бурибаевич, Узбек Леасингни директори- Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг раиси Буритош Мустафоевнинг ўғлидир, Алфа Инвест суғурта компанияси эса Рустам Ракҳимбековнинг опасиники. Нима қилипти деган савол беришингиз мумкиндир?! Лекин бу пирамида ўзгинаси халос. Оддий банк ҳодимининг ойлиги 200 $ этар этмаган ҳолларда, юқорида кўрсатилган кишиларнинг бўнуслари (микофат пуллари ) 15-20 миллион сўмни ташкил қилади ойлик маошларидан ташқари. Оддий ақиллий ишчи эса минг мехнат қилган тақдирдаям юқорига кўтарила олмайди. Ҳамма ёқни бу кишилар ва уларнинг оила аъзолари эгаллаб бўлган. Масалан банкнинг М. Улугбек филиали бошқарувчиси- Хусан Московский таҳаллувси билан машғуъул авторитетнинг куёвидир. С. Раҳимов филиали бошқарувчиси Раҳимбековнинг ҳоласининг ўғлидир. Ҳар байрамларда ҳар ҳафталарда бу киши Мустафоевлар оиласига, Азимовлар ҳонодонига почка почка доллар ташигани ташиган. Йонларидан берганларида алам қилмас эди, лекин пу ҳаммаси эзилган халқнинг пулларику. Масалан тадбиркор келиб банкдан қарз олмоқликни сўраса, фоизи нахт 48%, 30% ни ташкил қилади. Нақд пул оламан деса пули нахт қилиб берганлари учун ҳам 5% комиссия. Гаровни суғурта қилиш керак у ҳам гаров суммасидан 1 дан то 3 фоизгача. Гаровни суғурта қилиш ихтиёрий суғурта агентлигига мурожат қилиш ҳуқуқи ихтиёрий бўлган пайтда мажбурий Раиснинг опасиники бўлган Алфа Инвестда қилдирилади. Суғурта ҳоллари бўлган тақдирда ҳам суғурта пуллари тўлаб берилмайди. Алфа Инвест компаниясидан бошқа жойларда суғурта қилиниб қолса нибодо масул кредит ҳодимини ишдан бўшатишади. Оддий халқ ва банк ҳодимлари улар учун даромад манбаи халос улар одам ўрнида кўрилмайдилар.
Иккинчи даромад манбаи эса бу долларни банк орқали сотишдир. сотилиш нархи 1850 ташкил қилса қора бозорда унинг нархи 2830 сўмдир. Кунига бир бўлимнинг ўзидан 40-50 минг АҚШ доллари сотилади. Бошқарувчи шоввоз йигитларимиз эса ойда бир Москвага чиқиб казино ўйнаб келишади. Оддий халқ очлигидан ўлвоткан маҳалда булар ҳаром пулларига кайфу-сафо қилишади! ! ! ! ! ! !
Ишчини сўъкиш ҳатто уриш ҳам бу оддий холатдир. Бу дамларда эса ўртоқ Азимовнинг қизлари бир Франкфурта бир Америкада бир Лондон бир Филипинда учратишингиз мумкин. Азимовнинг катта қизи Ойнисо эса бамайли ҳотир Филипинда истиқомад қилади. Эзилган Халқ эса эзилганича қолаверади.
Бунинг оҳири борми ўзи йўқми?! Аллоҳ билади. . . . . . . . . .

Граматик ҳатолар учун олдиндан узур.