O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбек блогерлари ФСБ “операцияси”га жалб қилинмоқда

Ўзбек блогерлари ФСБ “операцияси”га жалб қилинмоқда
818 views
07 March 2022 - 13:50

26 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида  Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари Равшан Абдуллахонов Россия ФСБ си томонидан ишлаб чиқилган “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун аналогини Ўзбекистон Олий Мажлиси тасдиғидан ўтказишга муваффақ бўлган эди

Мажлисда қатнашган Равшан Абдуллахонов киберхавфсизлик йўналишидаги бир қанча хавф ва муаммоларни санаб ўтганди:

  • қонунчиликда ахборот хавфсизлигига доир ҳуқуқий нормалар фақат қисман амалга оширилган;
  • давлат органлари ва алоқа операторлари ўртасида киберҳужумларни кузатиш уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик тизими мавжуд эмас;
  • давлат ахборот коммуникация инфратузилмаси объектлари идентификация қилинмаган ва тасдиқланмаган ҳолда қолмоқда, бу Ўзбекистон учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин;
  • муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида ахборот тизимлари ва ресурсларининг хавфсизлик тизимларининг баҳолаш усуллари мавжуд эмас.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда Россия, Хитой, АҚШ, Қозоғистон, Сингапур, Украина, Грузия каби давлатларнинг ахборот хавфсизлиги соҳасидаги ҳужжатлари ўрганилиб, амалиётга жорий қилиниши таҳлил қилингани айтилган.

Равшан Наримоновичга кўра, қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан мақсад киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш бўлиб, унда қуйидагилар назарда тутилган:

  • киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни белгилаш;
  • компьютер ҳодисаларига жавоб бериш – таҳдидларни аниқлаш, ҳужумлар ва уларнинг оқибатларини аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш;
  • CЕРТ (компьютер ҳодисаларига жавоб бериш марказ)ларнинг самарали ишлашини таъминлаш;
  • муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг аҳамиятлилиги  даражаси бўйича меъёрий ҳуқуқий базани шакллантириш;
  • муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари ва субъектлари киберхавфсизликни таъминлашига доир талаблар ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • шунингдек, миллий киберхавфсизлик соҳасини ривожлантириш бўйича ҳуқуқий базани яратиш – мутахассислар тайёрлаш, дастурий таъминотлар яратиш назарда тутилган.

Бу кампанияга ДХХ назоратидаги ўзбек блогерлари ҳам жалб этилган. Улардан иккитаси 6 март куни Россия-24 телеканали намойиш этган кўрсатувга тармоқларда ижобий пост қолдирган.

Эрк ДП хабар бўлими