O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбек божхоначилари посилкаларни кимошди савдосига қўйиш билан таҳдид қилмоқда

Ўзбек божхоначилари посилкаларни кимошди савдосига қўйиш билан таҳдид қилмоқда
170 views
01 February 2015 - 19:33

1Ўзбек божхоначилари почта-курьер хизмати орқали ҳориждан юборилган посилкаларни қабул қилиб олувчилардан ноқонуний тарзда ўрнатилган божхона тўловларини тўлашни талаб қилишмоқда ва бу борада уларни шошилтиришмоқда. Акс ҳолда эса юборилган посилкаларнинг кимошди савдосига қўйилиши билан таҳдид қилинмоқда, деб хабар берди CA-NEWS.

Агентликнинг Uzmetronom сайтига таяниб ёзишича юқоридаги ҳолатга жавоб тариқасида посилкаларни қабул қилиб олувчилар Адлия Вазирлиги ва Давлат Божхона Қўмитасига коллектив мактуб йўллашган.

“Давлат Божхона Қўмитаси “божларни” товар қийматига нисбатан тўлиқ миқдорда ҳисобламоқда – 160 долларлик товар учун 600 минг сўм бож талаб қилинмоқда. Ўртача ҳисобда бож миқдори ҳаттоки техника ҳам бўлмаган тақдирда товар қийматининг 130% га тўғри келмоқда. Божхона органларининг айни почта курьер хизмати орқали илгари жўнатилган нарсалар учун ҳам бож тўлаш талаб қилгани ҳақида маълумотлар бор.

Бундан ташқари, божхона ходимлари ҳар доим товарни олиб қўйишга ошиқишади, чунки 6 февралдан сўнг уларни сақлаганлик учун пения тўлаш бошланади. Биз ҳаммамиз жуда асабий бир ҳолатдамиз, чунки 500 долларлик товарни божхонада расмийлаштиришнинг ўзи 600-700 долларга тушмоқда”, – дея шикоят қилади посилка эгалари.

Мактуб муаллифлари берган маълумотга кўра, “ушбу тузоққа фақатгина 25 декабрдан бошлаб январнинг илк кунларигача бўлган муддат ичида жўнатилган товарлар тушган”.

“Кутилмаганда ДБҚ жисмоний шахслар учун божсиз товарлар олиб кириш ҳақидаги мавжуд қонунни ўзича талқин қила бошлади ва бизнинг посилкаларимизни олиб қўйди. ДБҚ бирданига почта курьер хизмати орқали жўнатилган товарлардан бож ундирилиши лозим деган қарорга келди. Даставвал ДБҚ посилкаларни олиб қўйди (ноқонуний бўлишига қарамасдан товарларни 3-6 январь кунлари гаров сифатида олиб қўйди), фақатгина 12 январдан бошлаб Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан боғлиқ масалаларга изоҳ бера бошлади. Биз буни ҳаёлимизга ҳам келтирмаган эдик. Акс ҳолда биз бу нарсаларни умуман сотиб олмаган бўлардик. Биз бундай кутилмаган тузоққа туширилишимизни кутмагандик. Энди биз посилкаларимиз тақдири нима бўлишини билмаяпмиз. Божхоначилар эса уларни кимошди савдосига қўйиб юбориш билан қўрқитишмоқда”, – дейилади мактубда.

ЎХҲ ахборот бўлими