O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбек божхоначилари уч ойда таъқиқланган диний адабиётларни олиб кириш билан боғлиқ 284 та ҳолатни аниқлашган

Ўзбек божхоначилари уч ойда таъқиқланган диний адабиётларни олиб кириш билан боғлиқ 284 та ҳолатни аниқлашган
196 views
08 April 2014 - 15:06

6

Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси расмий сайтида берилган хабарга кўра 2014 йилнинг ўтган даври мобайнида божхона ҳодимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 284 та қонунбузарлик ҳолатларида турли шаклдаги 13,6 минг донадан ортиқ диний мазмундаги адабиётларнинг олиб ўтилиши тўхтатилган.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бошпочтамт” божхона пости ходимлари томонидан почта жўнатмалари орқали диний мазмундаги материалларнинг ноқонуний олиб ўтилишинир алоҳида назоратга олишган.

Ўтказилган божхона текшируви пайтида Ўзбекистон фуқаролари номига Германиядан юборилган почта жўнатмаларидаги буюмлар орасида “Священное писание” номли диний мазмундаги китобдан 96 дона борлиги аниқланган.

Шунга ўхшаш ҳолат яна бир Ўзбекистон фуқароси номига Даниядан келган почта жўнатмасида ҳам қайд этилди. Жўнатма амалдаги тартибларга мувофиқ божхона назоратидан ўтказилганда, унда диний мазмундаги 15 дона адабиётлар ҳамда 1 дона диск борлиги маълум бўлган.

“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ҳодимлари томонидан “Калининград-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган йўловчилардан бири божхона кўригидан ўтказилганда, унинг ёнидаги уяли алоқа воситасида диний мазмундаги бир нечта электрон материаллар борлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкмаси ҳузуридаги Дин ишлари кўмитасининг хулосаларига кўра, юқоридаги ҳолатларда ноқонуний равишда олиб киришга уринилган диний мазмундаги адабиётларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва тарқатиш таъқиқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона суриштирувлари олиб борилмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими