O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбек-да (2)!, Ёхуд ижарага олинаётган “ота-она”лар ва “биринчи хотин”лар

Ўзбек-да (2)!, Ёхуд ижарага олинаётган “ота-она”лар ва “биринчи хотин”лар
23 views
30 December 2013 - 14:22

HukumatQorilari

Кеча, 2013 йил 29 декарь куни, ФБдаги саҳифамда “Ўзбек-да!” сарлавҳали кичик бир мақоламни жойлаштиргандим. Уни бир қанча сайтлар, хусусан, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати сайти кўчириб босибди. Фурсатдан фойдаланиб шу сайтларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. ФБдаги бир фойдаланувчи шу мақоламни ўқиб қолиб, мана бу хабарни ФБдаги саҳифамга жўнатибди. Уни ўзгартирмасдан қуйида келтираман:

“Ассалому алайкум. Сизнинг “Ўзбек-да!” деган мақолангизни ўқидим. Катта раҳмат, жуда долзарб нарсани ёзибсиз. Мен фикрларингизга юз фоиз қўшиламан. Чунки бугунги кунда бизнинг халқ нафақат мева-чевани, балки ота-оналарни ҳам ижараг олиб бошлади. Мен ўзим Тошкентдаги институтлардан бирида ўқитувчи бўлиб ишлайман. Бизни институтда асосан бойваччалрнинг болалари ўқишади. Шунинг учун ҳам талабалримизнинг аксарияти ғирт безори ва тарбиясиз йигит-қизлар. Улар ҳар куни бир ишкал чиқаришгани чиқаришган. Шунинг учун кўпинча уларнинг ота-оналарини чақиртиришга мажбур бўламиз. Шу кунгача уларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказдик деб ҳисобот ёзиб тинчгина юрувдик. Яқинда содир бўлган бир воқеадан кейин биз: “Биз билан суҳбатлашган одамлар студентларнинг ота-оналари эдими ёки бегона кишилар эдими? “- деб ўйланиб қолдик. Чунки бир студент факультет деканининг олдига ота-онам деб мардикор бозордан бир кекса аёл ва эркакни олиб келган экан. Улар суҳбат давомида ота-она эмас, пулга ёлланган мардикорлигини билдириб қўйишибди. 50 минг сўмга келган экан бечоралар. Ижарага ота-она бўлиб келишган экан. Лекин ролини эплаб ўйнаша олмагани сабаб фош бўлиб кетишибди. Кўрдингизми, бизни ёш авлод ҳам бузилиб бўлган. Бундай шумлик бошқа ҳеч бир миллат боласининг калласига келмайди. Ўзбекнинг боласининг калласигагина келади. Чунки ўзбекнинг тарбияси шундай-да! Яқинда бир қўшним эса одамни умуман шокка туширадиган янгилик айтиб қолди. Қўшнимнинг айтишича, Тошкент шаҳридаги масжидларидан бирида имом хатиб бўлиб ишлайдиган қори ака иккнчи аёлга – ёш қизчага- уйланаётганда, ёш қизча имомга: “Биринчи аёлингизнинг розилигини ўз кўзим билан кўрмагунимча сизга турмушга чиқа олмайман” – деб туриб олган экан. Лекин имомнинг аёли бу ишга тамоман қарши бўлган. Шунда шум мулла ёш қизчанинг олдига биринчи хотиним деб бошқа бир бегона аёлни пулга (100 долларга) ижарага ёллаб олиб келган экан. У аёл ҳам ролни қойиллатиб ўйнаб берган. Орадан бир қанча вақт ўтиб, имомнинг биринчи хотини эрининг яширин ишидан хабар топган. Ва келиб ёш қизчанинг сочларини юлган. Ана шундай гаплар. Сиз бўлса фақат мева-чева ижараси ҳақида куйиб-пишиб ётибсиз.”

Бу мактубни ўқиб, рости, ёқамни ушладим. Сурияда, Афғонистонда, Ироқда, Мисрда ва дунённинг яна кўп жойларида мусулмон болалари кўчада ёки вақтинчалик палаткаларда оч-наҳор яшаётган бир пайтда, ғайридин ва муртадларнинг ўқиларига нишон бўлаётган бир пайтда Ўзбекистондаги бойларнинг болалари ва муллалар ота-она ҳамда хотинларни ижарага олиб, бирлари институт раҳбарларини, иккинчилари эса ўз аҳли оилаларини алдаб юриши, бу жирканч кимсалар Исломдан ҳам, мусулмонлардан ҳам, уларнинг дард-муаммоларидан анча йироқ кимсалар эканлигидан далолат беради.

Ҳа, Аллоҳ биз ўзбекларнинг устига президент Каримовни бекорга юбормаган.

Нима ҳам дердим: ўзбекмиз-да!

Саид АСКАР

 Facebook.Com сайтидан олинди