O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбек йигитларига

Ўзбек йигитларига
24 views
11 September 2012 - 8:38


 Қоринлар халтадек, ҳаракат қачон?
Ҳаракат қилмасдан, баракат қачон?
Судралиш етмасми, қўш қанот қачон?
Уйғониш замони келмайдими?
Қўзғолиш замони келмайдими ҳеч?

Ғийбатда аёллар ортда қолдилар,
Йиғлаган болалар юртда қолдилар,
Оломон ҳайрондир, додда қолдилар,
Уйғониш замони келмайдими?
Қўзғолиш замони келмайдими ҳеч?

Лозимсиз бир аёл қилар калака,
Наҳот топилмайди, мардона ака,
Ватаннинг аҳволи бугун шунақа,
Уйғониш замони келмайдими?
Қўзғолиш замони келмайдими ҳеч?

Йиқилди дунёда қанча диктатор,
Бизнинг золим эса бамайлихотир,
Елкада ўтирар, елкалар чўтир,
Уйғониш замони келмайдими?
Қўзғолиш замони келмайдими ҳеч?

Сафлар бирлашмайди, тўкилар доим,
Ҳар бошдан ҳар хаёл сўкилар доим,
Бу ҳолда ҳа демай қиёмат қойим
Уйғониш замони келмайдими?
Қўзғолиш замони келмайдими ҳеч?

Ўлган ўлди аммо умид ўлмайди,
Тупроқ вужуд ейди, уни кўммайди,
Барибир, барибир кўнгил тўлмайди,
Уйғониш замони келмайдими?
Қўзғолиш замони келмайдими ҳеч?

Қоринлар халтадек, ҳаракат қачон?
Ҳаракат қилмасдан, баракат қачон?
Судралиш етмасми, қўш қанот қачон?
Уйғониш замони келмайдими?
Қўзғолиш замони келмайдими ҳеч?

 

Намоз Нормўмин
11 сентябрь 2012 йил.