Ислом Каримов 1995 йилларда Амир Темур ҳақида фильм олишни буюрганди. Давлат ғазнасидан ўша пайтлар учун жудда катта маблағ – 20 миллион сўм ажратилган ва кинокамерани ҳам “дода”сини Олма-Ота шаҳридан олиб келишганди.
Кейинчи?
Буюртма билан суратга олинган тарихий фильмга томошабин кирмади. Фильмни, ўқув юртлари талабалари ва ташкилотларнинг ишчиларига мажбурий тарзда кўрсатишди. “Буюк Амир Темур” фильмини ҳалқаро кинофестиваллар ҳам қабул қилмади…
Бу сафар эски янги президент Шавкат Мирзиёев Ал Бухорий ҳақида фильм яратишга амр берди.
Фильмни, ўзининг маиший можаролар, енгил елпи комедиялар ва Миллий ҳавфсизлик хизмати ташкилотининг буюртмаси билан олинган агитфильмлари билан танилган Рустам Сағдиев суратга оладиган бўлибди.
Эйвоҳ, тарих такаррур бўлаяпти, демак, талаба ва ўқувчилар, ташкилотларнинг ишчи хизматчи ходимлари яна белни боғлаб, Ал Бухорий хақидаги фильм учун мажбурий сотиладиган чипталар учун пул йиғиб тураверсин!
Улуғбек Ашур