Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, “Ижтимоий фикр” сўровида иштирок этган Ўзбекистон тадбиркорлари ўз фаолиятларига халақит берувчи муаммолар, хусусан давлат идоралари томонидан қўлга урилаётган коррупцияни ёритдилар.
Сўроқ қилинган 1100 нафар киши ичида Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан тадбиркорлар бор.
Сўров хулосасига кўра, уларнинг тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган бешта муаммо қўйидагилар:
1. Гаров мол-мулксиз кредит олиш имкониятининг йўқлиги (37,6%)
2. Юқори солиқлар (10%)
3. Бошқарув ва назорат идоралари расмийларининг қоғозбозлиги (8,5)
4. Инфратизилма (йўллар, маҳсулотни сотиш нуқталари, алоқа, улгуржи бозорлари и бошқа) ривожланмагани (6,3)
5. Ҳокимиятлар томонидан қўллаб-қувватловнинг йўқлиги.
Тадбиркорлардан, шунингдек, уларга нисбатан қайси идоралар энг кўп ҳолларда таъмагирлик қилиш ва пора сўраши сўралган.
Энг таъмагир ташкилотлар рейтинги эса қуйидагича:
1. Ички ишлар вазирлиги (25,7%)
2. Банклар (21,4%)
3. Судлар (19,6%)
4. Прокуратура органлари (19,5%)
5. Солиқ қўмитаси органлари (13%)
ЎХҲ хабарлар бўлими