Ўзбекистон Ўзбек тилига ўтолмаётганини биринчи сабаби юқори бошқарув органларида ишлайдиганлар Рус тилида гапирсак ақллироқ эшитиламиз деб ўйлашларида. Ҳатто лотинчада ёзишга ёки ўқишга ҳаракат ҳам қилмайдилар. Ҳамма лавозимлилар болаларини Рус мактабига ўқитади сабаби Рус тилининг “келажаги”га қаттиқ ишонадилар. Агар Жаноб Мирзиёев юқори органларни яхшилаб бир сиққанда бутун Ўзбекистон аллақачон Ўзбекча чулдирашни ва Лотин тилида ўқиш ва ёзишни бошларди. Афсуски Ўзбекистонда ҳалиям Ўзбек тили иккинчи тил даражасида. Бошқарув органларидаги ҳафсаласизлик боис Ўзбек, Рус, Лотин, Кирил ўртасида аросатда қолиб кетди бу давлат.
Дилсора Фозилова