(Таҳририятимиз почтасига Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида фаолият юритаётган бир қатор боғча мудиралари, ўқитувчи ва мураббийлар номидан келган ушбу мактуб ўзгаришларсиз эътиборингизга ҳавола қилинмоқда – ЎХҲ таҳририяти)
Замонавий кунда ёш авлод тарбияси ва баркамол қилиб етиштиришда халк таълими ходимларнинг мақсад ва вазифалари ОАВ узлуксиз эшиттиришлар бериб борилмоқда. Республикамизнинг келажаги бўлган ёш авлодни илмли, зукко, жасур, ҳалол, туғрисўз қилиб тарбиялаш ҳар бир ўқитувчининг бурчи ва вазифаси ҳисобланади. Лекин бундай маъсулиятли ишда баъзи бир халк таълим раҳбар ва ходимлари қонунга зид бўлган фаолият билан шуғулланиб келмоқда. Бунга мисол сифатида Тошкент вилояти Оҳангарон туман халқ таълим бошқармаси ва мактабда ишлаётган баъзи бир директор муовинларини алоҳида қайд этиш лозим.
Мактаб директори мансабни суистъмол қилиш жараёни
Бугун Оҳангарон туманида 58 та мактаб фаолият олиб бормоқда. Уларни фаолиятини тўғри тақсимлаш ва бошқариш таълим тизимининг юксалишига олиб келади. Бироқ тумандаги 10-умумтаълим мактабида қайд этилган фикрга зид амалиётлар бўлаётганини таъкидлаб ўтиш жоиз. Жумладан, 2013-14 ўқув йилнинг узида 10 – мактабдан 5 нафар 9-синф битирувчилари Умаралиев, Тозабоева, Эсонова, Джуланова ва Миразоваларга ноқонуний равишда аъло баҳодаги шаҳодатнома берилади ва ҳар биридан 100 АКШ доллар пора ундирилган. Ушбу ўқувчиларнинг 7-8 синфлардаги фанлардан олинган «3», «4» баҳолари оқ замаска билан ўчириб, «5» баҳога ўзгартирилган. Бундан ташқари 2014-2015 ўкув йилида 61 та 9-синф битирувчиларидан ғайриқонуний ҳолатда шаҳодатнома учун 10000 сўмдан пул йиғиб олинган.
Навбатдаги ноқонуний ҳолатлардан бирига келадига бўлсак, бошқа вилоятлардан кўчиб келган фуқароларнинг фарзандларини мактабга жойлаштириш эвазига пул талаб қилинади. Айниқса, “Эйвалек” қўрғонида қўшни вилоятлардан кўчиб келганлар шулар жумласидандир.
Ўқитувчиларга нисбатан қўлланилаётган адолатсизликка эътибор қаратадиган бўлсак, 2014 йилда ўрнак кўрсатган ўқитувчиларнинг пластик карточкасига 500 000 (беш юз минг) сўм мукофот пули туширилади (булар Абдусатторова З, Хаминова М, Маякулова Г. Лар) ва 10 мактаб директори М.Усмонова бу пулларни унга бериш лозимлиги ҳақида ўқитувчиларга босим ўтказди. У пулни ундириш учун шахс нафсониятига тегадиган гапларни гапириб, ходимларга беҳурмат муносабатда бўлади. Агар пластик карточкадаги пуллар М.Усмановага берилмаса “модда” билан бўшатиб юбориши ҳақида ўқитувчиларни огоҳлантиради. Шундай гап- сўзлар натижада мактаб директори пластик карточкадаги пулларни ўзлаштириб олади.
Халқ таълим бўлим мудурига пора бериш учун ўқитувчилар жабр кўрмоқда
2014 йил апрель ойида Оҳангарон туман 10-мактабга прокуратура томонидан сўровнома асосида текшириш ўтказилди. Шу пайтнинг ўзида халқ таълим бўлимидан ҳам текшириш учун мутахассислар келади. Буннинг натижасида қандай камчиликлар аникланганлиги борасида ҳеч кимни ҳабари бўлмади. Фақатгина мактаб директори М.Усмонова камчиликлар жуда кўплигини уқтиради. Камчиликларни бартараф этиш учун Оҳангарон халқ таълим бўлим (ХТБ) бошлиғи А.Эрназаровга 300 АКШ доллари бериш лозимлигини айтади ва ҳар бир ўқитувчидан 13500 (ун уч минг беш юз) сўмдан пул йиғади. А.Эрназаровга бериладиган 300 АКШ долларига пул етмади деб, ўқитувчи М.Эркаева пластик карточкасига 350000 (уч юз эллик минг) сўм мукофот туширди ва уни нақд қилиб олади. Ҳар бир ўқитувчидан 13500 (ун уч минг беш юз) сўм ва яна 350000 (уч юз эллик минг) сўм пулни қўшиб, халқ таълим бўлим бошлиғи А.Эрназаровга 300 АҚШ доллари берганлигини таъкидлайди. Кўп ўтмай 1 ой ишлаган техник ходим Д.Абдурахмоновага 500000 (беш юз минг) сўм мукофот пули ёзди.
2014 йил 24 июн куни бир қатор ўқитувчилар М.Усмонованинг бу ишлари юзасидан норози бўлиб юқори ташкилотларга мурожаат қилишади. Ҳатто, 2014 йил 24 июнь куни Президент девонида халк таълими бўйича маъсул шахс Намозов Розикул қабулида бўлишади. У халқ таълим вазирлигига телефон қилиб, Вакилов Тожибой билан гаплашди. Вакилов Т.га 3 кун ичида мактаб директори М.Усмоновани ва ХТБ (халқ таълим бўлими) бошлиғи А.Эрназаровни ишдан бўшаганлиги ҳақидаги аризани Президент девонига олиб келишини талаб қилди. 26 июнь куни уш бу мурожаат юзасидан Тошкент вилоят халқ таълим бўлимидан Хамраев Сафарали, туман халқ таъли бўлим бошлиғи А.Эрназаровлар мактабга келиб, йиғилиш ўтказди. Хамраев Сафарали йиғилиш ўтказиб, М.Усмонова 5 йил раҳбар ва раҳбар муовини лавозимида ишламаслигини бутун жамоага эълон қилиб кетади. Кўп вақт ўтмай, яъни 02.09.2014 йилдан М.Усмоновани ХТБ бошлиғи А.Эрназаров Оҳангарон шаҳридаги 53-умумтаълим мактабига директор муовини лавозимига тайинлайди. Ўқитувчилар бундай вазиятдан норози бўлиб, Тошкент вилояти ҳокими А.Т.Усмоновга, Президент Девонига, Республика Бош Прокуратурасига ёзма мурожаат қилишади. Бироқ, ҳеч қандай натижа бўлмайди. Бугун М.Усмонова ўзининг порахўрлик ва таъмагирлик фаолиятини давом эттириш учун 53-мактабда директор муовини лавозимида фаолият юритаяпти.
52-мактабда миллатчилик ва порхўрлик учун қонун амалда эмас
Оҳангарон туманидаги 52-умумтаълим мактабида ҳам аҳвол бунданда баттар. Чунки мактаб йиллар давомида бошланғич синфлар буйича директор ўринбосари Наргиза Боймирзаеванинг шахсий таморқасига айланган. Мазкур мактабнинг бошланғич синф муаълими Раимова Робия Навоий вилоятининг ҳавоси туғри келмаганлиги сабаб Тошкент вилояти Оҳангарон туманига кўчиб келади. 2011 йилдан буён тумандаги 52-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлаб келмоқда. Алимент ва ўз ойлиги билан 3 нафар фарзандини боқиб, тарбия қиляпти. Бу мактабда Н.Боймирзаева маънавиятчи бўлла туриб миллатчилик, махаллийчиликка йўл қўяди ва ҳар гапида: “мен Оҳангаронликман, сени ишдан хайдайман, сен қозоксан ифлос, мараз, ўз жойинга кет”- деб Р.Раимовани ўқувчилар ва ота-оналар олдида хўрлайди. Бундай хўрлаш етмаганидай, 2014 йил 7 январ куни мактабда швабра билан уриб, танасини кўкартиради. Шундан сўнг у Оҳангарон халқ таълим бўлим бошлиғи А.Эрназаровга ёзма мурожаат қилади. Аммо, халқ таълим бошлиғи вазиятни атрофлича тушуниб етса ҳам Н.Боймирзаевани ҳимоя килади. Жабирланувчи Раимова А.Эрназаровнинг қабулида бўлганда унга: “агар яна Н.Боймирзаеванинг устидан ёзаверсанг келган жойинга қуритаман, биз бир жойнинг одамимиз, четдан келганларнинг гапи биз учун бир тийин, Н.Боймирзаева 10 марта жавобгарликка тортилса хам, уни химоя қиламан ва у ишлайди” -деб огохлантирди. А.Эрназаровнинг бу гапи маҳаллийчиликдан бошқа нарса эмаслигинги оддий одам ҳам тушуниб етади. Албатта бу ерда манфаатдорлик бўлгани учун Н.Боймирзаевани халқ таълим бўлим бошлиғи А.Эрназаров жон-жаҳти билан ҳимоя қилмокда. Р.Раимова шундан кейин ЎзРес Халк Таълим Вазирлигига ёзма мурожаат қилади. Аризаси яна қайтиб А.Эрназаровнинг қўлига тушди. 2014 йилнинг март ойида 52-мактабга Тошкент вилоят депутати Зарифа Эралиева, Музаффар Саидкаримов халқ таълим бўлим бошлиғи А.Эрназаровлар келиб, вазиятни жойида ўрганади. А.Эрназаров бутун жамоа олдида Р.Раимовага босим ўтказиб, Н.Боймирзаевадан кечирим сўрашга мажбур қилди. Болшанғич синф ўқитувчилари ва бутун мактаб жамоаси олдида Р.Раимовани М.Саидкаримов мактабдан ҳайдаш кераклигини айтади. Қонун ва ҳақиқатни талаб қилган кишини аёвсиз ҳақорат қилишади. 2014 йил сентябр ойида Ўрта Чирчик туман халк таълими кадрлар билан ишлаш бўлими инспетори Маҳбуба Ходжаева ва Охангарон туман халк таълими кадрлар билан ишлаш булим инспектори Дехконов Зухриддин мактабга келади. Тушган ёзма шикоят Н.Боймирзаева билан биргаликда ўрганилди. Н.Боймирзаевага Р.Раимовани дарсларига кириб камчиликларини топиб, сўнгра халқ таълим бўлимига маълум қилиш ҳақидаги кўрсатмани беради. Камчиликлар топилгандан сўнг уни мактабдан расмий ҳолатда ҳайдалиши ҳақидаги фикр билдирилади.
Р.Раимова Мактабга ўқитувчи бўлиб келган вақтидан бошлаб, Н.Боймирзаева уни “козоксан” деб, ҳар хил хақоратомуз сўзлар билан ҳакорат қилиб, тазийқ ўтказишига чидаб келди. Лекин катлакланганига чидай олмаганидан Тошкент вилояти халк таълими бошқарма бошлиғи Қаҳрамон Мавлонов Амиркуловичга ёзма ариза билан мурожаат қилади, лекин бугунга қадар ҳеч қандай натижага эриша олмайди.
Ўқитувчини уриб, ҳақорат қилиб, камситиб, миллатини ҳақоратлаш, маҳаллийчилик қилиш амалдаги қонунга мувофиқ эмас. Лекин Тошкент вилояти ва Оҳангарон туман халқ таълим бўлим раҳбарлари вазият билан атрофлича танишиб чиқишига қарамай ҳеч қандай чора кўришмайди.
Бугунги кунда 52-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Ниётуллаева Мадина, Равшанбеков Диёрбеклар 07.01.14 йил Н.Боймирзаева швабра билан Р. Раимовани калтаклаганига гувоҳлик берганлиги учун уларни ҳам шахсиятига тегиб, ҳақоратомуз ва уятсиз сўзлар билан ҳақоратлаб келмоқда.
Ундан ташқари 52-мактаб бошланғич синфларда ўкув ишлари бўйича директор ўринбосари Боймирзаева Наргиза раҳбарлик лавозимини суистеъмол қилган ҳолда 6 ёшлилар тестидан ўтмаган Наимжонова Рушанани онасидан хизмат хонасида пора олган. Бунинг эвазига фамилияси синф журналига 7 ёшли қилиб ёзилган. Бу судда ўз тасдиғини топди ва Боймирзаева Н. ЎзРес ЖКнинг 209, 210-моддалар билан жавобгарликка тортилганига қарамасдан халқ таълим бўлим бошлиғи А.Эрназаров қўллаб-қувватлаши билан раҳбар лавозимида ишлаб келмоқда. Чунки у порахўрлик амалиётини амалга ошириб А.Эрназаровга ноқонуний даромаддан маълум миқдорда улуш бериб туради. Шунинг учун халқ талим бошлиғи уни эгаллаб турган лавозимидан бўшатишни истамайди. Н.Боймирзаева узи порахўрлик қилиб қолмасдан бошланғич синф ўқитувчиси Алиева Доно каби ҳамфикрлари билан ноқонуний ишларни амалга ошириб келмоқда. Ота-оналар Алиева Дононинг порахўрлигидан шикоят қилганда ҳам Н.Боймирзаева Д.Алиеванинг ёнини олади. Д.Алиева ўзи ўқитаётган 3 «Е» синф ўқувчиларидан ноқонуний равишда ҳафтасига 25 000 сўмдан талаб қилади. Пул эвазига аъло, яхши баҳолар қўяди. Агар олиб келмаса уларни уришиб: “сизларни 58-мактабга (ақлий заифлар таълим мактаби) ўтказиб юбораман”- деб дўқ пўписа қилган. Бунга ота-оналарнинг мактаб йиғилишидаги шикояти яққол мисол бўла олади. Мактаб ўқувчиси Баратов Собирнинг отаси Абдуҳолиқ Холов ҳам пул беришдан чарчаганини айтиб ўғлини бошқа синфга ўтказиб юборилишини сўраган. Бундан ташқари улар байрамларда совғалар олиш, қўшимча дарс, ремонт, металлом, синф фондига пул йиғиш айрим бошланғич синф ўқитувчилари учун одатий ҳол бўлиб қолган.
Яна ноқонуний жараёнлардан бирига назар ташлайдиган бўлсак, 52-мактаб тумандаги 4-кичик ноҳияда жойлашган, доимий рўйҳатга ўтмаган фуқаролар кўпчиликни ташкил этади. Н.Боймирзаева бундай вазиятдан фойдаланиб 1-синфга ўқувчиларни қабул қилишда фирибгарлик йўли билан ота-оналардан 100000 сўмдан 100$ АҚШ долларгача бўлган ҳисобда пора олиб, мактабга жойлаштиради (судда ўз тасдиғини топган). Нафс балосига йулиққан баъзи ўқитувчиларнинг порахўрлиги ва миллатчилиги фактлар асосида исботлансада, бугунги кунда улар бемалол ўз фаолиятларини давом этирмоқда.
Оҳангарон халқ таълим бўлим бошлиғи А.Эрназаровнинг маънавий қиёфаси
А.Эрназаров ўз фаолияти давомида гуруҳбозликни хуш кўрмаган халқ таълимидаги ходимларни турли баҳоналар билан вазифасидан озод килишга ҳаракат қилади. Халқ таълим бўлимида чуқур билмга эга бўлган кадрларни А.Эрназаров ишдан ҳайдаб ўзига ўхшаган саводсиз ва порахўр ходимларни атрофига йиғиб, юқори лавозимга тайинлаган. Энг ачинарлиси 2 марта судланган Турдибаева Сафаргул “давлат таълим стандартлари”да бўлим бошлиғи лавозимини эгаллаб келяпти. Мактабларни аттестация ва акредитациядан ўтказиш учун ноқонуний 3 млн. сўм пора олади (шу пайт мактаб ўқитувчилари 50 минг сўмдан пул йиғади). Шунга ўхшаган раҳбарлардан бири “Ташҳис” бўлим бошлиғи М.Абдуқодирова (2 марта судланган) ҳисобланади. Унинг хулосасига кўра, 6 ёшли болаларни мактабга қабул қилишади. Бундай боларни қабул қилиш ҳисобига 150-200 минг сўм пора миқдорида мактабга қабул қилинади. А.Эрназаров томонидан гуруҳбозликка амал қилиши оқибатида бир нечта раҳбарлар мажбуран ишдан бўшаши натижасида инсульт, инфаркт, айримлари ҳаётдан эрта кўз юмди. Шундай вазиятни кўриб турган А.Эрназаров, дунёга устун бўладигандай: “ўлиб кетар эканку, мен билан иш талашганига уласанми”- деб директорлар кенгашида мағрурланиб гапиради. Бу ҳам етмагандай, мактаб директорининг ҳар бири билан ўз хонасида яккама-якка гаплашиб, очиқчасига пул талаб килади. Агар пора етказилмаса, барча қўл остидаги раҳбарларни қўрқитиб: “прокуратура орқали 3 йиллик молиявий ҳолатингни текширтираман”- деб айтади. Шундан сўнг барча директор ва боғча мудиралари ноқонуний пулни халқ таълим бўлим бошлиғига етказишади.
2014 йил 29 ноябрда халқ таълим вазирлиги томонидан Оҳангарон туманидаги мактаб ва боғчаларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича ишчи гуруҳи назорат ўтказишга келади. ХТБ бошлиғи А.Эрназаров ҳар доимгидек талабга жавоб бера оладиган 2 мактаб ва 1 боғчани текширувчиларга кўрсатади. Тумандаги мутлақо талаб даражасига жавоб бермайдиган №1, №48, №10, №27, №11, №33, №8 ва ҳакозо мактабларга умуман текширув гуруҳи жўнатилмайди. Бу йилги текширув давомида 56 та мактаб ва 20 боғча назардан чэтда қолади. Яна шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Оҳангарон туманига текширув гуруҳи келмасидан бошлаб, барча мактаб ва боғча мудирларидан ХТБ мудири ноқонуний пул (пора) олиш амалиётини амалга оширади.
Бундан ташқари 2014 йил пахта мавсумига сафарбарлик қилиш жараёнида кўплаб ғайриқонуний ҳаракатларни амалга оширади. Яъни пахта теримига таълим ходимлари ёки ёлланган одамларни эмас, балки фақат наҳт пул олиб келишни қаътий талаб қилади. Бунинг оқибатида ўқитувчи ва мураббийлар орасида таълим тизими ва давлатга нисбатан салбий муносабат шаклланишига сабаб бўлмоқда.
ХТБ бошлиғи А.Эрназаровнинг яна бир сифатларидан бири, ёш аҳлокий бузуқ боғча мудиралари ва ходимлар билан кабинетида алоҳида суҳбатлашишни яхши кўради. Шу билан бирга мактаб директорлари билан расмий йиғилиш ўтказаётган пайтда уятсиз ва куракда турмайдиган сўзларни кўп ишлатиб, мажлис иштирокчиларининг нафсониятига тегади. Бундай ҳунук ҳолатнинг кескин тус олишидан мактаб директорлари ва боғча мудиралари ташвишга тушган. Ахир тарбия ўчоғи мактаб ва ХТБ ахлоқий бузуқлик оқибатида ёш авлоднинг тарбия жараёнига салбий таъсири этиш кўлами кенгайиб боришига сабаб бўлади.
А.Эрназаровни устидан кўплаб норозилик ва шикоятлар ёзма ва оғзаки равишда тегишли идораларга мурожаат қилинади. Бироқ ҳеч қандай натижа йўқлигини англаган фидои ва жонкуяр ўқитувчи ва мураббийлар ўз фаолиятига бўлган муносабатида ишончсизлик руҳи кун сайин ортиб бораяпти. Кўпгина таълим ходимларининг фикрига кўра, бу шахсни Президент девонида Р.Номозов, халқ таълим вазирининг биринчи ўринбосари Дониёров ва Вакиловлар Оҳангарон халқ таълим бўлими бошлиғи лавозимида сақланиб туришини қўллаб туради. Айниқса, Халқ таълим вазирлигида вазир ўринбосари Бахтиёр Дониёров доим А.Эрназаровни кмачиликларини кўрсатмай келади. Шу сабабли А.Эрназаров фаолияти давомида кўнгли тусаган ноқонуний ва аҳлоқсиз ишларни қилиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси фарзандларини тарбиялашда уларни баркамол авлод қилиб, ақилли, зукко, жасур, билимдон бўлиб етишишида ўқитувчи устозларнинг хизматлари катта. Таълим тизимида порахўрлик, махаллийчилик, маънавий бузуқлик, миллатчиликка тез орада чек куйилиши лозим. Бу каби воқеа-ҳодисанинг ривожланиши ёш авлодни тарбиялашда маънавий мағлубиятга олиб келади.
Оҳангарон туман Халқ Таълими Бўлимига қарашли мактаб директорлари, боғча мудиралари ва ота-оналар
ЎХҲ таҳририяти почтасидан