“Ҳақ олинур, берилмас” (Беҳбудий)
Мен оддий фуқаро сифатида Ташкилотга аъзо бўлмасам-да, Ҳаракат ташкил топганидан бери, фаолиятини кузатиб келаман. Тан олишим керак, салмоқли ишлар амалга оширилди. Аммо, Ҳаракат ўзини мутлақ оқлаяпти деб ўйламайман, бунга бир нечта асосларим бор:
Ҳаракат фақат халқ аҳволини четдан туриб дунёга етгазаяпти холос, бироқ унинг ҳаёти яхшиланиши учун бирор бир аниқ ишни амалга оширгани йўқ
Ҳаракат гўёки кутаётгандек, фақат ташқаридан томошабин бўлиб турибди.
Беҳбудий айганки, “Ҳақ олинур, берилмас”, лекин ҳаёлимда Ҳаракат маъмурияти халқдан ҳокимиятни қўш-қўллаб топширишини кутаяпти. Менимча, ҳар нарса учун ҳар ким ўзи ҳаракат қилиши керак.
Келинг, вақти келди, Ўзбекистонда ҳам ташвиқотни кенг бошлайлик. Бунинг учун қуйидагилар қилиниши керак деб ўйлайман:
“Эркин юрт” Ўзбекистонда ҳам тарқатиш;
Ҳаракатнинг Ўзбекистон ичида ҳам шуъбаларини очиш (яширин бўлса ҳам)
Санъаткорларни Ҳаракатга жалб қилиш (фикримча, қўшиқ аҳоли орасига тезроқ кириб боради), масалан, мухолифда бўлга Ю.Усномова, Ш.Жўраев, О.Асомов ва б.
Халққа мухолифат тараф қиладиганини қилди, энди, Озодликни қўлга киритиш ва ҳаракатни олиб бориш учун пулдор, ишбилармобн ва фидоий инсонлар керак, буларни халқ нозир қилсин.
Ўз эркинг учун ўзинг кураш!
Зероки, Ҳуррият олинур, берилмас!
Олинганда ҳам куч ва қон билан олинур!
Келинг, кучларимизни бирлаштирайлик!
ЗИЁ ЎҒЛИ