Биз Ўзбекистон демократик муҳолифат рўйхатида турар эканмиз, ўзимизни минг куйиниб қайга урмайлик, диктатор Каримовга сотилиб, ўз отасини ҳам аямасликка онт ичган оқ падарлардан иборат, ўз халқининг пешонасидан отишга шай турган “девор”га суянган Ислом Каримов тирик экан, бу қари тулки ўтирган ўз курсисини эркатойи Гулнорадан бошқа хеч кимга бермоқчи эмас.
Каримов ўз лавозимини суистеъмол қилиб, норасмий маълумотларга кўра, 23 йиллик унинг ҳукмронлик даврида давлат ва халқ мулкидан йилига жаъми ўртача 100 миллиарддан 4 кишилик оила ўмарган пуллар 2 триллион 600 миллиард доллардан ортиқ деб айтиш мумкин.
Айтингчи, Жаҳонда қайси миллиардерда бор экан, шунча бойлик? Аксинча, шу ерда жаҳондаги неча юзлаб миллиард доллар эгалари ҳам, Каримовнинг қўлига сув қуёлмайдиган, шунчаки унинг олдидаги “гадолар”га айланиб қоладилар!
Бунча глобал бойликлар замирида ўзбек халқининг жонига жафо қилиб, унинг қонини сўрган диктатор Каримовнинг, ўз вазифасини оддий инсонийлик эмас, балки уни иблисона бажараётгани эмасми?
Бу бойликлар ортида андижонликларнинг дарёдек қони, қамоқларда айби фақатгина кундалик таҳорату номозларини ўқиб, ўз ишларини ҳалол ижод ва меҳнатдан бошлаётган мўмин мусулмон ёшларни террорист ва экстремизмда айбланиб, маҳбусларнинг қовурға, жигар ва талоқларига тепиб, пачағи чиқарилиб, сўнг тирноқлари юлиниб, турфа ноинсоий қийноқлар ётганини, сиз биласизми?
Ярим оч ва яланғоч қашшоқлар Ўзбекистон аҳолинсининг 70 фойизидан кўпроғини, 15 фойизини камбағаллар, ўртача кун кўрувчилар 10 фойизни ва 1 фойизини порахўр, қароқчи, қонхўрлар, жумладан диктатор ва унинг хотини ва икки қизлари ва бошқа миллардерлар ташкил қиладилар.
Юқорида келтирилган ўзбек халқининг асосий кўпчилигини қашшоқ ва камбағаллар ташкил этаркан, бу юртнинг келажаги “буюк” эмас, албатта “куюк”, деётганларга офарин дейиш керакки, бу кишилар халқ ҳаётига объектив қарайдиган кишилар дейиш мумкин.
Умуман айтганда Каримовнинг айтиб ва ёзиб тугалмас кирдикорлаини тарозига солинса, келажак ривожланиши албатта барқарор бўладиган мамлакат иқтисодини тубсиз жарга ағанатиб, халқ тумушини унинг аста-секин ўлиб қирилишига олиб келгани унинг оддий нўноқлиги эмас, юз фойиз қилаётган атайин душманлигидир холос.
У ўзбек халқимиз, зурриётининг аллақачонлар учрай бошлаган генетик таназзулига атайин олиб келди ва яқин келажакда халқимизнинг сезмаган ҳолда, ўзининг кўпайиб бораётган эрта ўлимига, кўникиб бораверишини яхши билган ҳолда, ўзини халқ учун тинмай ишлайдиган рахбар қилиб кўрсатиб келмоқда.
Ўзбекистондаги Каримов ўқиш ва ўқитиш ишларининг чидаб бўлмаслик даражадаги пастлигига атайин эришди ва бу жароён давом этаверса, бу миллатга манқуртлик юртига кириш учун алоҳида у берган буюртма бўйича ясалган улкан дарвоза бу миллатга катта қилиб очиб қўйилганидан бўлак нарсани кўрмайсиз.
Камида 20 миллионлик қашшоқ аҳолини, боқиш илинжида 7 миллиондан ортиқ ишга яроқли навқирон ёшу қариларнинг хориж мамлакатлар кўчаларида, ўзга юртларни обод қилишдаги сарсону саргардон бўлиб, ниҳоятдаги оғир ва хавфли меҳнатни бажаришда эрта ёки ёш ўлиб кетаётганлар сонлари йилига минг-мингларни ташкил этаётгани сир эмас.
Каримов ўзининг аждаҳодек тўймас ўғри эканлигидан халқнинг оч қолиб ўлмаслик илинжида, 7 миллион халқимиз фарзандлари мардикор бўлиб, бола-чақа эмас, айнан Ўзбекистоннинг 20 миллион аҳолисини ўзининг мардикорликнинг машаққатли меҳнатидан боқаётганлиги ҳам сир эмас.
Халқимиз: “Ўғри бўл, ғар бўл, инсофли бўл”деганидек агар Каримовда озгина инсоф бўлганда эди, 7 миллион билаги кучга тўлган фарзандларимиз ўз юртларини гулдай обод ва бой қилиб ташласа бундан ким фойда кўрар эди.
Аммо айнан Ўзбекистон бой бўлиб кетмасин деб, унинг халқини хар тарафдан тирноқча аямай талаб, қамаб, хўрлаб ва шахсий хазина ортидан қувиб меҳнат таътилига ҳам чиқмай душманлик қилиб келаётганининг натижаси эмасми ва сиз буларга нега ишонмайсиз?
Маишатпараст Гулнора Каримованинг тўла авиорейсларида жаҳон фоҳишаҳоналарини тўлдираётган бокира қизларимизнинг кўз ёшлари ва мардикорларнинг жасади солинган тобутлар оқимининг йил сайин ортиб бораётганидан, етим ва есирларнинг дод солган фарёдлари халқимизнинг бугунги фожиасидан бошқа гап деб ўйлайсизми?
Андижондаги 7 йил аввал бўлган қирғинни зимдан уйиштириб, яъни андижонликларни “юртбошимиз” келаркан ва бизларнинг шикоят ва тилакларимизни эшитиш учун деб, ўтирган қуролсиз оммага қарата ҳарбий қурол ва техника ёрдами ўқ ёғдириш фикри Каримовдан бошқа, кимдан бўлиши мумкин эди?
Аҳмоқлар, калта фаҳимлар учун ишонадиган, Ўзбекистон чегарасидан қандайдир “номаълум” газанда гуруҳлари ўтиб, улар Андижонда кўплаб аҳолининг қирилишига сабаб бўлди, деган расмий аҳборотлар ғирт ёлғондан бошқа нарса эмас эди булар.
Аслида қотиллар ёлланиб, Каримовнинг гўштини ўзи еб, уларга отган қуруқ суягига ўч миршаблар, МХХ ходимлари, маҳсус ИИВ аскарлари эдилар.
Улар тўймас, очкўз бўлиб, халқимиз орасида Каримовга ўхшаган зоти ва палаги энг паст, энг жирканч кимсага садоқатли бўлиб, погонлари учун ўз она юрти, ўз онасини, ўз хотин ва синлисини сотишдан, арзимаган пул учун ўз отасини ҳам отишдан қайтмайдиган “сассиқ алаф”лар эдилар.
Айтингчи, агар Ислом Каримов ёвуз ниятли бир гала қуролланган оқпадарларга: “Ўз халқингга қарши ўт оч!” – демаса, бундай даҳшатли буйруқни, кимнинг ҳадди сиғиб бериши мумкин дейсиз?
Қилиб қўйган даҳшатли гуноҳидан ва ололмаган обрўдан, ўзини Жаҳон афгор оммаси олдида оқлаш учун, Каримовнинг қулига айланган республика ахборот маркази ва телеэкранлар орқали шўх музиалар бериб бу қотилликларни халқимизга уч кун ўтиб хабар қилинди.
Уятсизларча тайёрланган бу хабарда Андижондаги содир этилган “бетартибликлар” сабаб 286 киши қурбон бўлди ва уларнинг аксари ички иш ходимлари эмиш.
Хар нарсага тайёр қалтироқ босган Каримовнинг Путин олдига зириллаб учиб борганини ўзи ҳам билмай қолганини, теле экранлар орқали ҳамма шоҳид бўлди. Жаллод Каримовнинг жонига оро кирган Россия ва Хитой рахбарлари бўлгани ҳам рост. Ўшанда Путин : “Биз яхши биламиз бундай қабиҳликни кимлар уюштирган”- деб у кимни назарда тутди?
АҚШ элчихонаси ўшанда ўзининг принципиал позициясида аниқ ва равшан янграган: “Албатта бундай оммавий қотиллик учун Ислом Каримовнинг Жаҳон Халқаро Судлари олдида жавоб бериш”и керак, деб талаб қилинганига, Каримов Ўзбекистрондан АҚШ элчихонасини ҳайдаб чиқармоқчи бўлди, аммо бунга юраги дош бермай, фақат Хонабодаги АҚШ авиа базаси худудини тортиб олганини ҳали ҳам, кишилар хотирлайдилар.
Кўп ўтмай, Европа Иттифоқи 12 нафар юқори лавозимдаги Ўзбекистон рахбарларининг Европага киритилмас ҳақидаги ва Ўзбекистонга ҳарбий, техникавий ёрдамлар лойиҳаларини тўхтатиш борасидаги қарорларини чиқаришди.
Лекин БМТ и рахбари Кофи Анан бу ишларга очиқдан очиқ эътибор бермасдан тамошабинларча қолаверди.
Даҳшатли даражага етиб, 22 йил чўзилган Каримов диктатурасидан эзилган халқимиз, Каримов ўлмай яна у 20 йил яшаса, халқимиз шунча йилларни энг кам маош ва қимматчиликда ярим оч ва ишсиз ҳаёт кечириб ёзда ичадиган сувни жойларда пақирлаб сотиб олиб, гуё поёнсиз туйилган аёзли қишнинг хар кунини зорланиб свет ва газсиз ўтказиш ҳавфи билан яшашлари керак.
Агар Мустақиллик бошида қабул қилинган ҳамма Ўзбекистоннинг қонунчилик хужжатларига қарасак, уларда: “Бизлар албатта “Бозор иқтисоди”га ўтиб, умумжаҳон илғор замонавий демократик ғоялар асосида, эркин фуқаролик жамияти фаол қатнашадиган хуқуқий-демократик давлат қурамиз”- деб ёзилганлигини кўрамиз.
Аслида 70 йилдан ортиқ коммунистик тузумидан кўра яхши ва гўзал ҳаётни кутиб, ўз озодлигини байрам қилган шод халқнинг сал ўтмай, советларча сайланган президентининг халқдан тамомила юз ўгираётганини ва ўз ичган қасамларини сурбетларча бузаётганини кўрган халқимизнинг қўлтиғидан тавузи тушиб, пешоналари тиришсада, янги сайловгача улар сабр қилдилар.
Деярлик ҳамма совет республикаларидаги шароитлар ўша “эски тос, эски ҳаммом”лигича қолиб, президентдан бошланган рахбарлик лавозимлари бир юмалаб “халқ демократларига” айланган, кечаги коммунистларга топширилди.
Аммо хақиқий коммунистларнинг бу жароёнларга қатнашишдан бош тортиб ўз партия билетларни бермай чиқиб кетганларини ҳам кузатилди, аммо бундайларнинг сонлари жуда оз эди.
Демак, айтиш мумкинки, авваллари Москвадан қўрққан рахбарлар Каримов меҳрибонлигида ўзларини анча эркин ҳис қилиб, бу рахбарлар ўзларининг хақиқий “мустақиллик гаштини” сурабошлаган сари, халқдан узоқлашиш ва уни талашда ягона “устоз”идан қолишмасликни ўргана бошладилар
Халқимизнинг бозор иқтисодига ўтиш даври қийинликларини, ўзи сайлаган президенти Ислом Каримовнинг иқтисодчи мутахассис эканлигини назарда тутиб, республикамизнинг табиий бойликлари, мавжуд катта ресурс- имкониятларини ҳисоблаганлар, нари борса уч-тўрт йил ичида барча бозор иқтисоди инжиқликларни мардонавор енгиб ўтишимизга ишонардилар.
Аммо ҳа демай дўконларда 15 тийинлик кефир 6 сўмга, тандир нонлар 7-10 тийиндан 10 сўмга кўтарилиб, ўқиш-ўқитиш ва тиббий хизматлар, ҳатто текин ҳожатхоналар пуллик бўлабошлаб, олий ўқув юртларида ўқиш баҳоларининг юқорилаб кетганидан, камбағал ҳалқда ўқиш умидлари узилган бўлиб, одий халқ орасида ваҳимали қўрқув ва шубҳалар пайдо бўлабошлаган эди.
Халқимиз орасидаги кўп ўқимишли кишилар ва олимларнинг ҳисобларига қараганда, улар юртимиздаги ишлаб турган советлардан меърос, улкан завод-фабрикалар ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, экспортидан тушадиган валюталарнинг жуда катта даромад келтиришни уқдириб, бозор иқтисоди қийинчиликларидан 3-4 йилллик ўтиш муддатининг ҳам кўп эканини таъкидлар эдилар.
Улар Ўзбекистоннинг йилига икки маротаба ҳосил олса бўладиган ер майдонларининг кўплиги, қанча асалдан ширин мева-боғлари, олтин, уран, пахта, газ, ипак ва қоракўл териларининг мавжудлиги юқорида айтилган олимларимиз фикрларини тўла тасдиқлаб турар эди.
Турли кичик йиғинларда Президентлик бошқарувининг афзалликлари ва шахсан президентнинг коституциямиздан келиб чиққан қонунлар устиворлигини ҳаётимизда қўллашнинг ягона кафолати бўлиши керак, деган билимдонлар гапларини эшитган сайин халқнинг чеҳраси янада очилиб кетар эди.
Бу ишлар албатта бажарилади, чунки Президент ўз халқи ва чет эл йирик давлат арбоблари гувоҳлигида ичган тантанали қасамида, Каримов мазмунан айтган: Ўз халқимнинг фаровон эркин яшаши ва давлатимнинг мудофаа ва иқтисодини ривожлантириш чораларини кўраман ва агар ўз ичган қасамларимни хоинларча бузсам, халқимнинг менга берадиган хар қандай оғир жасосига розиман деган, ваъдаси ҳамманинг ёдида.
Аммо қасамга келтирилган президент ўз халқининг фаровон яшашини таъминлашда нўноқлик қилаверса, ёки ўз қасамларини бузса, бундай ҳолларда президентга импичмент эълон қилиниши ва ўз президентлик вазифасини Каримов муддатидан олдин бошқага топшириши керак эди.
Бундай ишлар Ўзбекистон Республика Олий ва Конституцион Суди, Адлия вазирлик органлари ва халқ референдуми ёки эркин сайловдан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши керак эди.
Лекин диктаторнинг босими остида, бундай органларнинг ишлашлари даражаси, аллақачонлар мутлақ нолга айланди. Ва ноқонуний президент Каримов конституциямизга хилоф равишда, ўзига қулай йўллар очишга тўла эришиб улгурди.
Ўзбекистоннинг президенти этиб сайланган Каримов, ўз вазифасини бажариш жараёнининг бошидаёқ республикани бошқаришда катта тажрибали,ҳуқуқпарвар ва халқпарвар кишиларни сиқиб чиқариб, улар ўрнига атайин паст савияли, ўзига “олди берди бўйича” яқин ва итоаткор лаганбардорларни, пораҳўрларни тиқиштирди.
Ислом Каримов мамлакатни ҳар тарафлама ривожлантиришдан ва конституциядан қочиб, давлатнинг тамоман бюджет ва бойликларини эртага фойда бермайдиган, кишиларни алдаш учун тузилган – сохта лицей ва сохта коллелжларга сарфлаб, унинг асосий пойдевори бўлган маорифни бир чеккага суриб, чил парчин қилгани фожиали ҳол бўлди.
Негаки, Каримов ўзининг юрак тўрида яширинган ягона мақсади – диктаторлик режимига силлиқ ва тезроқ ўтишни, ҳамма нарсадан юқори қўяр ва бу билан у халқнинг лом-мим демасдан қулларча итоаткор бўлиши учун турли портлаш ва қўпорувчилик ишларини хуфявий равишда амалга оширди.
Фақат у милиция, армия ва Миллий Хавфсизлик органларига кириш қасамларида “президентимни ҳимоя қилишни – муқаддас бурчим деб биламан”, деган жумла киритган ва бу қасамни хар бир зўровон ходимнинг бажаришини алоҳида талаб қилган.
Бундай ўзининг ҳимоячилар сонини нормадан ўн карра ошириб уларнинг маошларини эса, олим, врачлар, ўқитувчи ва хизматчилар маошларига нисбатан 20 баравар кўтариб юборди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон ҳалқига қарши ҳар қандай диктаторлик фаолиятини қўлловчи қуролли ва ҳар қандай буйруқни сўзсиз бажарувчи давлатнинг Маҳсус Хизматлари, ИИВ ва Армияни шакиллантирди.
Ҳамма соҳаларда Каримов, ўз қасамларини бебурдларча бузди. У президент аппаратига мамлакат иқтисодини ривожлантиришдаги энг долзарб масалалар таклифи билан келган вазирлар ва олимларнинг киришини чеклаб қўйган ва янаги уларнинг келишида, мен буларни ўз асарларимда ёзганманку, сенлар уларни ўқимай, менга ақил ўргатасанларми, деб ҳайдаб чиқарар эди.
Диктатор Каримов: ўзбекларга хали тухумларингни қуритаман сенларнинг, қабилидаги ўзининг: “Оила йили”, “Болалар йили”, “Ёшлар йили”, “Биз ҳеч кимдан кам бўлмаймиз”, “Элим деб, юртим деб ёниб, куйиб яшаш керак”, “Биздан озод ва обод ватан қолади” деган шиорлардаги ишларнинг амалда сурбетларча мутлоқ тескарисини бажариб келмақда.
Каримовнинг бундай уятсиз ва без-бет шахслигини ҳамма билади, аммо унинг камчиликларини очиқ айта оладиган ва танқид қиладиган одамни, ҳамма билиб қолганки, ўша заҳоти йўқ қилиниб тўғри Жаслик ўлим зонасининг тўрига тиқиб ташланади.
“Бизар” улуғ Амир Темур набиралари, “бизар” бошларимизни доим мағрур ва баланд кўтариб юришимиз керак”, – деб халқни масхара қилса ҳам, буларни эшитган халқнинг ўз дардлари бошқалар эди.
Узоқ тарихимизда кўрилмаган мардикорлар майли десак, қиз ва келинларимиздан “Аёлларнинг мардикор бозорлари” ва фоҳишахоналарининг пайдо бўлганларига нима дейсиз, булар Каримовнинг халқни чексиз талаш ва унинг “доно юртбоши” бўлиб, унинг харкун қилаётган жирканч ихтироъсидан бўлак гап эмас эди.
Аксинча унинг эркатой қизлари Гулнора ва Лола эса, Ўзбекистон ҳалқидан ўмарилган, улкан бойликлари эвазига, дунё бўйилаб энг қиммат кошоналар, саройлар сотиб олиши ва гўё ўзларини мисилсиз бой хонимлар қилиб кўсатишга уринмоқдалар.
Миллионлаб ватанимизни обод этиши керак бўлган навқирон ёшу ва қариялар қул бўлиб, мардикорлик билан ўз оиласини боқиш учун дунёнинг дуч келган минтақа ва қитъасига иш излаб тариқдай сочилиб кетганлар.
Аслини айтганда Ислом Каримов бағри кенг халқимизнинг илиқ қўйнига кириб олган совуқ ва ўткир захарли илон бўлиб чиқди.
Дастлаб бизлар “берди худо, мустақил бўлдик” десак, рости эса, бизларни “урган экан худо, қул бўлдик”, Каримовнинг эса, ўзбек халқини алдаб, айтган ният ва шиорлари дилдан эмас, унинг тил учида айтилган ёлғон ва касофатлари экан.
Чунки, бирор “юртбоши” тўғрисида минглаб латифалар ёки хазилни Каримовнинг маҳаллада посбонлардан бошланган ва хар қадамда учрайдиган “қулоқ”лари эшитиб қолса, улар қўшиб-чатиб, давлатнинг куч ишлатар ёки хавфсизлик органларига етазса, бўлди ўлдим деяверинг.
Сизга қўшиб ёзилган “делолар” ишга тушиб, уларга фил кўтаролмайдиган айблар қўшилиб, прокурорингиз 20 йил сўраса, “меҳрибон” Суд ҳайяти беш йилини кесиб, бир хазил зилга айланади, ҳа демай 15 йиллик айбнома ва Ҳукмни тўрвангизнинг тўрига жойлаб, ўзингизни Жаслиқда кўраверасиз.
Халқимиз аслида яхши орзулар билан Ислом “Абдуғаниевич” Каримовни сайлов олди: унинг “Зўр иқтисодчи”ман, деб кўксига урабергани учун, бу фирибгарни Мустақилликка эришган юртимизни обод қилиб, унинг иқтисодини кўтариб ташлайди деб, ўйлаган эди.
Аммо серқуёш ўлкамизнинг заҳира ва унинг катта икониятларига қарамай, Каримов ўз айёрликларини жарангдор, лекин қуруқ шиорлар билан яшириб, авом халқни лақиллатиб, ўзининг навбатдаги хуружи бўлган қатор портлашларини режалаб, Тошкентдан бошлаб, бошқа вилоятлага етиб борди.
Яна Каримов юртимиз мустақилликда танланган демократик конституцион хуқуқий давлат қуриш деган қарорларимиздан 10 йил ўтибдики, ҳали ҳам ўнгланмаяпмиз деган депутатларни, журналист ва олимларни зимдан “орқа миясига арматура билан уриш” операциясини кенг кўламда бошлаб юборди.
2000 йилдан Каримов репрессиясиниг иккинчи тўлқини бошланиб, Андижон қирғинидан сўнг қама-қамалар авжга чиқиб, республика бўйича 50 дан ортиқ кўзга кўринган инсон хуқуқ ҳимоячилари, журналистлар – диний террорист ва экстремист, айблари билан минглаб, бегуноҳ инсонлар узоқ муддатли қамоқларга ташланди.
Ўзбекистоннинг ривожланишига етарли имкониятлари қўшни Қозоғистондан ҳам анча кўплигига қарамай, Каримовнинг ўзи, хотини ва икки қизи қароқчилар бўлиб, халқимиз бойликларига оч аждаҳодай ташланиб, талон-тарож қилиш билан, уларни тамоман ютиб юборишларига оз қолмоқда.
Мустақилликнинг биринчи ойлариданоқ бошланган Советлардан меърос гуриллаб ишлаётган йирик корхоналарининг маошлари тўхтатилди, ишчилар маошининг баракаси қочиб, пойтахт Тошкентнинг миллионга яқин оиласини гулдай боқиб турган, бу корхоналарга путур етаётганига Каримов, заррача парво қилмади ва аксинча у хурсанд бўлди.
Натижада пойтахтимиздаги Текстил комбинати, Чкалов номидаги авиация заводи, Подшипник ва Кабел, Инструментал ва иккита Пойафзал фабрикаси, Узселмаш ва Ташселмаш. Тошкент трактор йиғиш, Ўрта Осиё худудига хизмат қилувчи темир йўл локомотив, вагон ремонт заводлари ва яқинда Фотон заводи ҳам бузилди.
Яна юзлаб улкан алоҳида ишлаётган ва кооператив катта фойда келтирувчи цех корхона ва фермалар тамоман йўқолиб кетди.
Шулардан энг ачинарлиси, гуриллаб ишлаб турган ва ишчиларнинг яшашлари учун мўлжалланган микрорайон қурилиши тугалланган, ишга тушадиган ва компютер, мураккаб ва қиммат радиотехника қурилмалари ишлаб чиқарувчи ўнлаб миллиард долларлар сарф қилинган Алгоритм завод комплекси талон тарож қилиниб, улардан ном-нишон ҳам қолмади.
Бу ишларни бепарволик сабабли эмас, атайин қилаётган, ўзбек халқини ҳар томонлама эзиб, янчиб, талаб юртимизни ҳароб, этаётган Каримовдай товламачи ва қонхўр шахс, асло “Ўзбекистон Қаҳрамони” эмас, у “Ўзбек халқининг душмани” унвонига мансуб шахсдир!
Турлибеков Ёдгор
12 май, 2012 йил, АҚШ