Воқеа Қуршоб шаҳрида бўлиб ўтган. Бу фактни Ўш ШИИБ тасдиқлади.
“Баракелде” сайтида эълон қилинган дастлабки маълумотларга қараганда, 8 январда тахминан соат 19:30лар чамасида Қамчибеков кўчасида жойлашган “Астан-Ата” кафеси ёнидан ҚРдаги ТВЕА компанияси ходимларидан иборат 4 нафар Хитой фуқароси ўша ерда кетиб бораётган
Муратали Сасиқовни тўхтатишиб, уни қаттиқ калтаклашиб, бир хонага қамаб қўйишган.
Шунингдек Хитойнинг икки фуқароси ўша вақтнинг ўзида Шайиргул Жумабаевани тутишиб, куч билан кафега олиб киришиб, уриб, ҳалиги одам билан бир хонага уни ҳам қамашган.
М.Сасиқов ота-онасига қўнғироқ қилишга улгурган ҳамда воқеа ҳақида айтиб берган. Шундан сўнг хитойликлар унинг бу ерга етиб келган отасини ҳам қўшиб калтаклашган.
Бу ҳақдаги хабарни эшитган Қуршоб қишлоқ милиция бўлими ходимлари Э.Жусупов ва А.Араповлар воқеа юз берган жойга етиб келишган. Уларни ҳам Хитой фуқаролари дўппослашган.
Бундан хабар топган Қуршоб қишлоғи яшовчилари ҳодиса юз берган жойга йиғила бошлашган. Маълумотга кўра, 100га яқин одам маҳаллий яшовчиларни бўшатишни талаб қилишган. Бироз вақт ўтгач, оммавий тарзда муштлашиш келиб чиққан. Хитойнинг 18 нафар фуқароси турли тан жароҳати олишган.
Тутқунликда қолган Қирғизистон фуқаролари касалхонага ётқизилган.
ЎХҲ хабар маркази