O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзингдан чиққан балога қайга борасан давога

Ўзингдан чиққан балога қайга борасан давога
192 views
05 October 2014 - 12:45

ina vs gulyaЯқинда шов-шувга асос бўлган ака-ука Шарифхўжаевлар жиноий ишининг кўнгилдагидек якун топганидан ҳам у ўзида йўқ бахтиёр эди. Миллий хавфсизлик хизмати раисининг Иқтисодий терроризимга қарши жиноятлар иши бўйича ўринбосари катта Шарифхўжаев ва унинг ўша йўналишда қайси бир бўлимга бошлиқ укасининг батамом тизим чириганини кўрсатадиган жиноят иши – Мустақиллик режимининг жирканч башарасини намоён қилган бўлса ҳам, Каримов уларни жазога маҳкум этиб асл вазиятни халқ кўзидан яширдим, деб ўйларди.

У чорак асрдан буён ҳокимчалару вазирбаччаларни мақтаб-мақтаб лавозимга қўйиб, бирор йил ўтар-ўтмас кўрпачани булғагач, кетига тепа-тепа уларни ишдан олиб ташларди.
Бутун жиноятлар бошида ҳам, якунида ҳам унинг ўзи бош қаҳрамон ролини ўйнаётган бўлсаям, у ҳар икки ҳолатда ҳам барча масхарабозликларни ўзининг сиёсий-иқтисодий жиноятларини хаспўшлаш учун калтабинларча амалга оширарди.

У хавфсизлик ташкилотлари ва давлатнинг бошқа тизимларда ҳам сурункали шунақанги шармандаликлар содир этиб, бошида шайтонга ўхшаб халққа кайфияти аълолигини намойиш қилиш учун осмонга ирғишласа, охирида қаҳри-ғазабини намоён қилиш учун эмчагини киссавурга кестирган тиллочи сингари шайтонлаб, бойлиғидан илон чаққан эчкидек бир лаҳзада ўзини минг бир кўйга солиб жирилларди.

У ўзини учига чиққан артист, жонсиз қўғирчоққа жон соладиган жодугар, деб ўйласа ҳам, унинг Чорсу бозоридаги калиш сотадиган шаллақидан фарқи йўқлигини бутун миллат, ичида сезиб турарди. Замон зўрники, томоша кўрники, деганлари сингари у телевизорга чиқди, дегунча, одамлар ҳам ёлғондакамига бир кўзини сиқиб, ўзларини унинг зоҳирини кўрмаганга солардилар, халос.

Ҳолвани ҳоким еб, калтакни етим ейди, деганларидек, бутун маза-бемазани унинг атрофидаги тўрт-бешта одам қиларди. Ака-ука Шарифхўжаевлар иши ҳам худди шу сингари поёнига етказилди. Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғи Рустам Иноятовнинг ичи-эти унинг йиллар бўйи сурункали амалга ошириб келаётган мудҳиш жиноятларидан ғиж-ғиж қуртлаб сасиб кетган бўлса ҳам, у чивин чичмаган кал калладек бўлиб бир чеккада тураверди.

Аслида, барчаси замирида, президентнинг эркатойи Гугуша билан боғлиқ можоролар турарди. МХХ бошлиғи билан унинг ўртасидаги келишмовчиликлар вақтида бартараф этилганда эди, Шарифхўжаевлар бу ўйинларнинг қурбони бўлмас эдилар. Улар ҳалигача ҳам каллабазнинг қанжиғининг кетидан тушган қирқ қулочли гижжа сингари МХХ бошлиғининг орқасидан кириб, оғзидан чиқиб юрган бўлардилар.

Шу боис, вақтида қизи билан МХХ бошлиғи ўртасида келиб чиққан низони тўхтатолмаган Каримов бу масалада, икки ўт орасида қолиб кетган эди. У ҳукумат бошига келганидан буён, бунақа чигал муаммо билан тўқнашмаганди. Муҳаммад Солиҳнинг ҳар лаҳза кўзлари олдида турадиган қатъий қиёфаси ҳам, Андижон фожеалари боис АҚШ билан Ўзбекистон ўртасидаги совуқлашиб кетган сиёсий таранглик ҳам, Путиннинг кимса билмас сиқувга олганлари ҳам, уни бу қадар аянчли бир аҳволга солмаган эди.

У мамлакатнинг беминнат бойликлари – газ, олтин, уран кабиларни ўртага солиб, барчасидан ҳар сафар беталофат қутуларди. Қизи отасининг асл башарасини очиб ташлагач, унинг бошида АҚШ ва Россия қутқусидан ҳам, Муҳаммад Солиҳнинг кескир шамшир каби омон бермас ёдидан ҳам катта муаммо пайдо бўлди.

Икки қизи билан хотинини эпақага келтираолмаган бир кимсанинг бутун бошли бир мамлакатни 25 йил бошқарганига кўпчиликнинг ҳали ҳам ақли етмас эди.

Аммо халқ энди Ғафлат Уйқусидан уйғона бошлаганди. Бу уйғониш таҳликаси олдида дунё жамоатчилигининг босимлари ҳеч нима эканлиги Каримовни ваҳимага солди.

Унга ҳар сафар зимдан ҳомийлик кўрсатиб, икки қўлтиғининг тагидан кириб йўлга тўғирлаб қўядиган яҳудийларнинг ҳам бу гал тиллари томоқларига кетди.

Шунда, у “ўзингдан чиққан балога, қайга борасан давога” деган нақлнинг бежиз ўйлаб топилмаганини англаркан, умрида биринчи марта ўзбек миллатининг ҳам бежиз бир миллат эмаслигини, бундай халқ билан Япония мўъжизасини такрорлаш мумкинлигини ҳис этди.

Аммо энди барчасига кеч бўлганини тушунди, эътирофи яна нафратга айланди.

У ичида, барча кўргуликларнинг сабабчиси деб, яна ўзбекни айблади.

Муштларини дўлайтириб, тишини қисар экан, ўзини тумшуғидан илинтириб қўйган Рустам Иноятов ўлмаса, қизини бу чоҳдан қутқара олмаслигини ўйлаб, кайфияти тушди. МХХ бошлиғи Гугуша билан мамлакат ва миллий манфаатларни кўзлаб низога бормаганди. Ёхуд уни ўртадан кўтариб, яқинлашаётган президентлик сайловларида МХХ бошлиғининг ўз номзодини ёки ўзига тегишли бирор кимса номзодини илгари суриш нияти ҳам йўқ эди. Унинг бу ишларга соғлиги кўтармагани каби ҳаддан зиёда қориндорлиги ҳам монелик кўрсатарди. Исталмаган бу муаамо сабаб, президент ва унинг қизига у ўзининг анойи эмаслигини кўрсатмоқчи, бутун мамлакатни эрмакка айлантирган бир тарбиясизнинг холлаваччаси мувафаққиятсизликка учраши муносабати билан ўзига бошланаётган хуружнинг беҳуда бир чираниш эканлигини исбод қилмоқчи эди, холос.

У Гугуша учун охирги чўққи бўлган МХХини забт этишга бел боғлаганини унинг руҳий ҳолатидан пайқаб турар, кутмаганда вазият етилтирган бу жабҳада, унинг ўзининг узил-кесил ғалабасига ишончи комиллигини ҳам яхши пайқарди.

У бу вазиятда ҳаёт-момот жанггига киришмаса, боридан айрилиб, шу пайтгача ота ва қизга мансаб ва шон-шуҳратни, дея, инсонийлик шаънини ва эркини бой бериб қўйган бошқа давлат мулозимлари сингари чиқитга чиқариларди. Шу учун ҳам у бутун бир мамлакат хавфсизлик тизимлари қудратига таяниб, биргина ўзининг жонини ва шу чоққача минг бир ҳийла-найранглар орқасидан бола-чақасига деб, йиққан молу дунёсини асраб қолишга мажбур бўлгани учун қалтис ишга қўл урди. Умри бўйи мана шу каби бир иш бир кун бошига келиши мумкинлигини ўйлаб хавотирда яшгани учун ҳам, у мана шу кунга руҳан қаттиқ тайёргарлик кўрган эди.

У шунинг учун ҳам ота ва қиз амалга оширган бутун бир жиноятлар занжирини бир тизимга тизиб, ўзбекнинг қони-жони, ҳаволарга совурилган чорак асрлик умридаги азоб-уқубатлари билан ёзилган ҳужжатларни ўзининг ҳимояси учун метин бир қалъага айлантирганди. Бу ҳужжатлар мамлакат ичкарисидаги сингари чет мамлакатларда ҳам бир неча жойда Рустам Иноятовнинг ишончли кишилари қўлида сақланарди, асраб, авайланиларди. Буни товуқ мия Гугуша ҳисобга олмаса ҳам, отаси бу каби нарсалар изсиз кетмаслигини жуда яхши билгани учун ҳам тунлари ухлай олмай, тўшагида ағанаб чиқарди.

Рустам Иноятов одамлар ўйлаганидек, Каримов даврини ниҳоясига етаяпти, деб ҳисоблаганда эди, қизи билан ҳам тил топиша оларди. Бунақанги ҳолат юз бермаслигини билгани учун ҳам у Гугуша билан музокора бормади. У Гугушанинг қанчалар калтабин ва суюқоёқ бир аёл эканлигини бошқалардан кўра кўпроқ билгани каби отасининг ҳам уни тожу тахт ёнида бир чақага олмаслигини теран англарди. Каримовнинг қонунларни оёқости қилиб навбатдаги сайловларда ҳам ўзининг номзодини қўйишини ва ҳар галгидек ҳокимиятни қўлида ушлаб қолишига ҳам унинг гумони йўқ эди.

Уни фавқулотда бирор ёмон касаллик хуруж этиб ёхуд миллат ҳимоясига отланган қандайдир гуруҳлар тахтдан ағдармаса, унинг ўз-ўзидан ўрнини бўшатишига у ишонмасди. Қолаверса, у Каримовдан бошқа бир инсоннинг Ўзбекистон тахтига келишини ҳам, ҳукуматни бошқаришини ҳам хоҳламасди. У ўзининг метин қаъасига айлантирган Каримовнинг яна минг йиллар тахтида ўтиришини, давру давронида ёзилиб-ёйилиб яшаб, кўнгли истаган ишни амалга оширишни истарди. У ўлган кун, у ўзининг бутун ҳимоясидан мосуво бўлишини, ортиқ ўзини асрайдиган бирор тўсиқ топиб бўлмаслигини ҳам очиқ кўриб турарди. Рустам Иноятов президентга жиноятлари салномалари битилган қучоқ-қучоқ қоғозлар ва электрон ёзувларнинг зўри билан лозим бўлганида, қизлари ва невараларини бўғдириб ўлдиртиришга кучи етишини ҳам, аллақачонлар ҳисоблаб чиққан эди.

Бу кабиларни хаёлига ҳам келтирмаган Гугуша икки оёғи билан қопқонга тушгач, отасининг ўзи ўйлаганидек уддабурон ва қаттиқ қўл бир кимса эмаслигини, фалакнинг гардиши ёнтоқфурушни подшоҳ кўтарганини илғаб қолди. Унинг амалга ошираётган барча бўлар-бўлмас ишлари жаҳолат ва разолат ичида рўй бераётганини англади. У Рустам Иноятовнинг икки қўлтиқ ҳужжат қўлтиқлаб кириб, бу ҳали хамир учидан патир эканлигини писанда қилгач, отасининг попугини пасайтириб қўйганини ҳам, ўша заҳоти эшитди…

(Давоми бор)

Эргаш Сулаймон