Кейинги вақтда ЎХҲ ва унга қарши бўлганлар орасида интернет сайтларида баҳс мунозарали, баъзан эса ЎХҲга қарши туҳмат ва бўҳтондан иборат турли материаллар босилмоқда. Бунинг асосий сабаби ҳақ ва ботил ўртасидаги курашнинг давомийлигидир. Яъни, Ҳақ тарафида бўлганлар ботил тарафида бўлганларни доимо яхшиликка даъват қилиб келган, ботил тарафдорлари эса Ҳақни севмаганлари учун унинг тарафида бўлганларга туҳмат ва бўҳтон тошларини отганлар, уларни ғийбат қилганлар, ҳақоратлаганлар. Бугун ушбу ҳақиқатни яна бир марта таъкидлаш учун ўқувчилармизнинг диққат эътиборига ушбу масалага бағишланган баъзи мақолаларни уларнинг қисқа изоҳи билан ҳавола қилмоқдамиз. Бундан мақсад бу масалада хулоса чиқаришни ҳурматли ўқувчиларимизнинг ўзига ҳавола қилишдир:
“НДУ – угроза демократии в Узбекистане” (http://www.uznews.net/news_single.php?lng=ru&sub=top&cid=30&nid=19641) Бу мақолада ҳеч бир асоссиз шаклда ЎХҲнинг келажакда ватанимиз тараққиётига зарар бериши ҳақида фикрлар билдирилганди. Бунга ЎХҲ Муассислар Мажлисининг Раиси Муҳаммад Солиҳ “Почему я не вступил в полемику с женщиной? http://www.uzerk.org/ru/archives/1062” мақоласида асосли жавоблар берганди. Аммо ушбу сайт муҳаррири уларга жавоб бериш ўрнига яна жамоатчиликни чалғитиш мақсадида “Мухаммад Салих хочет изолировать гомосексуалистов” (http://www.uznews.net/news_single.php?lng=ru&sub=top&cid=30&nid=19654) мақоласи билан жавоб берди. Афсуски, бу мақолани ҳам ҳақиқатни ифода этадиган бирор нуқтани топиш қийиндир.
“Ахунов: Кроме Салиха, оппозиция – корабль дураков” мақоласида (http://www.uznews.net/news_single.php?lng=ru&sub=top&cid=30&nid=19642) бир ўзбек зиёлиси томонидан ЎХҲ ва унинг лидерининг муҳофазакор сиёсатининг асосларини далиллар билан исботлаб берилган. Аммо ЎХҲ қарши бўлганлар бу мақолага ҳам асосли жавоб бера олмадилар.
ЎХҲ Муассислар мажлиси аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси Намоз Нормўмин “Чорраҳадаги мухолифат”( http://www.uzerk.org/archives/9891) ва “СИЁСАТНИНГ ИККИ ҚАНОТИ” (http://www.uzerk.org/archives/10223) номли таҳлилий мақолаларида ҳаракатимизнинг ва унинг мухолифларининг сиёсат майдонидаги ўринлари ҳақида фикрлар билдирганди. Бу мақолаларда ЎХҲ га қарши бўлганларга яхшилик билан улар ўзларини қандай тузатишлари кераклиги ҳақида тавсиялар ҳам айтилганди. Бунда замонавий ўзбек сиёсатининг чап қанотини ташкил қилишга қаратилган фикрларга ўрин берилганди. Афсуски ЎХҲга қарши бўлганлар бу фикрлар ҳақида бирор фикр билдириш ва улар учун ташаккур айтиш бир ёқда турсин, яна ўз билганларидан қолмай ЎХҲ ва унинг мансубларига ҳақорат ва иғволарини давом эттирдилар.
Яна ўзбек зиёлиларидан Вячеслав Ахунов ва Баходыр Ф. Мусаевлар “ИСЛАМ – НЕОТЪЕМЛЕМАЯ ЧАСТЬ НАЦИОНАЛЬНОЙ ИДЕНТИЧНОСТИ, ТРАДИЦИЙ И КУЛЬТУРНОГО НАСЛЕДИЯ, МОРАЛЬНО-НРАВСТВЕННЫЙ ФУНДАМЕНТ В БОРЬБЕ НАРОДА УЗБЕКИСТАНА ПРОТИВ ПОЛИТИЧЕСКОГО МРАКОБЕСИЯ” (http://www.centrasia.ru/newsA.php?st=1336189560) мақоласида ўзбек халқининг миллий қадриятлари билан эътиқодий қадриятларининг бир биридан ажралмас эканлигини таъкидлаганлар ва ЎХҲ нинг ўз дастурида бу қадриятларга ўрин беришининг тўғри эканлигини даллилар билан исботлашга уринганлар. Аммо бу мақола эълон қилинар қилинмас унинг муаллифларига яна ҳақорат билан жавоб берилди. “Если человек продажный и к тому же идиот, то это надолго… Бахадыр Мусаев, опомнись!” ( http://www.harakat.net/el_news.php?id=11284)
Ушбу келтирилган далиллар икки муҳим ҳақиқатни ўртага қўймоқдадир. Булардан биринчиси, ЎХҲнинг халқимизнинг миллий ва маънавий қадриятларига асосланиб иш олиб бориши унинг танлаган йўлининг тўғри эканлиги кўрсатмоқда. Иккннчиси эса, ЎХҲ қарши гуруҳ бўлган шахслар ва гуруҳларнинг ўз фаолиятларида ҳеч қандай қадриятга ўрин бермасдан, қилаётган ишлари ЎХҲнинг халқимиз манфаати йўлидаги фаолиятига тўсиқ бўлишдан иборат эканлигига далилдир.
Йўлдош Абдулла ўғли, 7 май 2012 йил.