Аслида бугун Ўзбекистонда 30 миллион аҳоли қийин аҳволдадир. Диктатор Каримов ва унинг оила аъзолари, вазирлари, ҳокимлари, мхх чилари, ментларини ҳисобга олмасак ваатанимизда ҳамма қийин аҳволда. Иқтисод абгор бўлган, инсонларнинг кунлик рўзғор тебратишлари имконсиз ҳолга келган, ток ва газ йўқ… Ҳаммаёқ порахўрлик, зулм, халқнинг эзилиши, кўз ёшлари, чорасизлик…
Бундай ҳолатда ҳамма бараварига ҳаракат қилиб, зулмни ағдариб ташлаши керак бўлади. Бунинг учун шу “ҳаммани” ташкиллаштириш керак. Мана шу ташкиллаштириш ишини ҳар биримиз ўзимиздан бошлашимиз зарур.
Бу “ўзинг учун ўл етим” мантиғига, эгоизмга, яъни худбинликка даъват эмасдир. Чунки яхшиликнинг бошланиши жамиятнинг ҳар бир аъзосининг яхшилик томон қадам отишидан бошланади. Ҳа,ҳар бир шахснинг, ҳар биримизнинг курашимиз билан бошланади ўзбек халқининг диктатор Каримовнинг ваҳший режимидан қутулишимиз…
Ўзингиз ва оилангиз қийин аҳволдамисизлар?
Агар ҳақиқатан ҳам қийин аҳволда бўлсангизлар, ўзингиз ва оилангиз учун яхшилик қилишга мажбурсиз. Буни тушуниб етишингиз керак. Ўзингиз ва оилангиз аҳволининг яхшиланишини истасангиз, албатта Каримов диктатурасига қарши курашга ўз ҳиссангизни қўшишингиз керак бўлади. Бу ишдаги амалий қадамлар эса қуйидагилардир:
Шошилинч тадбирлар:
– “Фасйбодаги” “Каримов кет” гуруҳига (http://www.facebook.com/groups/karimovket)
қўшилинг ва барча дўстларингизни, танишларингизни унга давъат қилинг.
– Одноклассники. Ру даги ЎХҲ гуруҳига (http://www.odnoklassniki.ru/uzxalqharakati) қўшилинг ва бу гуруҳ фаолиятига хабарлар, мақолалар, шарҳлар билан қатнашинг.
– ЎХҲ нинг “Зулмга қарши варақалар” (http://uzerk.org/archives/16147) акциясига қўшилинг ва бошқаларни ҳам бу ишга қўшилишга давъат қилинг.
– ЎХҲ матбуот воситаларини инсонларимизга танитиш сафарбарлигига (http://uzerk.org/archives/16032)
Узлуксиз вазифалар:
– ЎХҲ га аъзо бўлинг ва унинг ғоя ва мақсадларини (http://www.uzerk.org/archives/12935) яхши ўрганиб чиқинг ва бошқаларга ҳам ўргатинг.
-Ўзингиз ишонадиган инсонлар билан ЎХҲнинг гуруҳларини тузиб, ҳаракатимиз фаолият доирасининг кенгайишига ўз ҳиссангизни қўшинг.
Ҳар биримиз мана шу олийжаноб вазифаларга ўз ҳиссамизни қўшадиган бўлсак, мамлакатимизда Ислом Каримов диктатураси ўрнига Эркинлик ва Адолат устун бўлган янги жамият қуриш имконини қўлга киритишимиз мумкин бўлади. Будай жамиятда эса ҳар бир шахс ва ҳар бир оила ўз ҳуқуқларини қўлга киритади, иқтисод ривожланади, давлатимизнинг тараққий қилиши учун шарт шароитлар ўртага чиқади.
Ўзингизнинг, фарзандларингизнинг, оилангизнинг эркин ва фаровон яшаши учун ҳамда жамиятимиз ва давлатимизда адолат устун бўлиши учун ўз ҳиссангизни қўшинг!
ЎХҲ Тарғибот Бўлими
2 февраль 2013 йил.